Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг
Қарори
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2198-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида» ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2014 йил 15 июлдаги 194-сон «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2019 йил 13 апрелдаги 309-сон «Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2011 йил 19 январдаги 1, 2, 01-88-сон қарори (рўйхат рақами 2198, 2011 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 сентябрь,
399-сон
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 сентябрь,
5-15070-сон
Келишилди:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2026 йил 31 июль
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 21 сентябрдаги 399-сон ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 сентябрдаги 5-15070-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом асосий фаолият тури коммунал хизматлар кўрсатиш бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) томонидан кўрсатилаётган ичимлик суви таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш (иссиқлик таъминоти) хизматлари (бундан буён матнда коммунал хизматлар деб юритилади) бўйича тарифларни шакллантириш ва харажатлар таркибини аниқлаш тартибини белгилайди».
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Коммунал хизматларнинг тарифларини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.».
3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ташкилотлар кўрсатилаётган коммунал хизматларга нархларни (тарифларни) рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ мустақил белгилайди.».
5. 26-банднинг бешинчи хатбошисидаги «меъёрий ҳужжатларни» деган сўзлар «норматив ҳужжатларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Иловада:
илова белгисидан «ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
илова матнидаги «Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1687, 2007 йил 7 июнь)» деган сўзлар «Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, очиқ ва ёпиқ тизимлар орқали узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3846, 2026 йил 4 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2026 й., 10/26/2198-3/1074-сон)