20.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3957
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 20.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3957
Кучга кириш санаси
01.01.2027
Ҳужжат 01.01.2027 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (6-сонли БҲС) «Ижара»ни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3957]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 161-моддасига асосан ва бюджет ҳисобини давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (6-сонли БҲС) «Ижара» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 12 декабрдаги 150-сон «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (6-сонли БҲС) «Ижара»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3142, 2019 йил 4 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 10/19/3142/2704-сон);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 51-сон буйруғи (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 476-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ 2027 йил 1 январдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
397-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 15 сентябрдаги 397-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (6-сонли БҲС) «Ижара»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (6-сонли БҲС) «Ижара» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) томонидан ижара операцияларини тан олиш, баҳолаш, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва очиб бериш тартиби ҳамда принципларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I бўлим. Ижарани аниқлаш ва ижара шартларини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий актив — ижара объекти ҳисобланган ҳамда ушбу активдан фойдаланиш ҳуқуқи ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига тақдим этилган актив;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий активлар синфи — ташкилотлар фаолиятида ўхшаш хусусият ва фойдаланишга эга бўлган базавий активлар гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки тўғридан-тўғри харажатлар — ижарани тузиш билан бевосита боғлиқ ҳамда ижара тузилмаганида юзага келмайдиган қўшимча харажатлар (масалан, ижара шартномасини нотариал тасдиқлаш харажатлари, давлат рўйхатидан ўтказиш йиғимлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш ҳуқуқи активи — ижара муддати давомида ижарага олувчининг базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқини ифодаловчи актив;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаққоний қиймат — мазкур Стандартда ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобига доир талабларни қўллаш мақсадида етарли даражада хабардор, шартнома тузишга тайёр ва ўзаро мустақил тарафлар ўртасидаги шартномада актив айирбошланиши ёки мажбурият бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилиши мумкин бўлган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара — тўлов эвазига муайян вақт давомида активдан (базавий активдан) фойдаланиш ҳуқуқини берувчи шартнома ёки шартноманинг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижаранинг бошланиш санаси — ижарага берувчи томонидан актив (базавий актив) ижарага олувчи фойдаланиши учун тақдим этилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижаранинг бошланғич санаси — ижара шартномаси тузилган сана ёки ижаранинг асосий шартлари бўйича тарафлар мажбуриятларни ўз зиммасига олган сана, ушбу саналардан қайси бири биринчи келган бўлса, ўша сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий хизмат муддати — активдан бир ёки бир нечта фойдаланувчи томонидан иқтисодий жиҳатдан фойдаланиши кутилган давр ёки ушбу активдан олиниши кутиладиган маҳсулот ёхуд шунга ўхшаш ишлаб чиқариш бирликлари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага доир ялпи инвестиция — молиявий ижара бўйича ижарага берувчи томонидан олиниши кутиладиган ижара тўловлари ҳамда ижарага берувчига тегишли кафолатланмаган қолдиқ қиймат йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарада назарда тутилган фоиз ставкаси — ижара тўловлари ва кафолатланмаган қолдиқ қийматнинг келтирилган қийматини базавий активнинг ҳаққоний қиймати ва ижарага берувчининг ҳар қандай дастлабки тўғридан-тўғри харажатлари йиғиндисига тенг бўлишини таъминлайдиган фоиз ставкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарани ўзгартириш — ижаранинг дастлабки шартлари ва қоидаларида назарда тутилмаган ҳолда ижара қамровининг ёки ижара учун тўланадиган тўловнинг ўзгариши (масалан, бир ёки бир нечта базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқини қўшиш ёки бекор қилиш ёхуд шартномавий ижара муддатини узайтириш ёки қисқартириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара тўловлари — ижара муддати давомида базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига тўланадиган, қатъий ва индекс ёки ижара шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси билан боғлиқ ўзгарувчан тўловларни, харид қилиш опционини амалга ошириш қийматини (агар уни амалга оширишга етарли даражада ишонч мавжуд бўлса) ҳамда ижара шартномасини бекор қилиш натижасида етказилган зарар учун тўланадиган суммаларни (агар ижара муддати бундай опцион амалга оширилишини назарда тутса) ўз ичига олувчи тўловлар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара муддати — ижарага олувчи базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган, бекор қилиниши мумкин бўлмаган давр, шунингдек, ижарага олувчи томонидан ижарани узайтириш опциони амалга оширилишига етарли даражада ишонч мавжуд бўлган ҳолда ушбу опцион билан қамраб олинган даврлар ҳамда ижарани бекор қилиш опциони амалга оширилмаслигига етарли даражада ишонч мавжуд бўлган ҳолда ушбу опцион билан қамраб олинган даврлар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара рағбатлантиришлари — ижара билан боғлиқ равишда ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига амалга ошириладиган тўловлар, шунингдек, ижарага олувчининг харажатларини қоплаш ёки мазкур харажатларни ижарага берувчи томонидан ўз зиммасига олиш (ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига берилган имтиёз ёки иқтисодий манфаат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи — ижара тўлови эвазига муайян вақт давомида базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқини оладиган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчининг қўшимча қарз олиш ставкаси — ижарага олувчи ўхшаш иқтисодий муҳитда, фойдаланиш ҳуқуқи активига ўхшаш қийматдаги активни олиш учун зарур бўлган маблағни ўхшаш муддатга ва ўхшаш таъминот асосида қарзга олган тақдирда, уни тўлашига тўғри келадиган фоиз ставкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берувчи — ижара тўлови эвазига муайян вақт давомида базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этадиган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага доир соф инвестиция — ижарада назарда тутилган фоиз ставкаси бўйича дисконтланган ижарага доир ялпи инвестиция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб топилмаган молиявий даромад — ижарага доир ялпи инвестиция билан ижарага доир соф инвестиция ўртасидаги фарқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатланмаган қолдиқ қиймат — базавий актив қолдиқ қийматининг ижарага берувчи томонидан олиниши кафолатланмаган ёки фақат ижарага берувчи билан боғлиқ тараф томонидан кафолатланган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ижара — базавий активга эгалик қилиш билан боғлиқ деярли барча таваккалчиликлар ва манфаатлар ижарага олувчига ўтадиган ижара;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцион ижара — базавий активга эгалик қилиш билан боғлиқ деярли барча таваккалчиликлар ва манфаатлар ижарага олувчига ўтмайдиган ижара;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
опцион — шартнома шартларига мувофиқ тарафлардан бирига муайян ҳаракатни амалга ошириш ёки амалга оширмасликни танлаш ҳуқуқини берувчи шартномавий ҳуқуқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатъий тўловлар — ижара муддати давомида базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига тўланадиган тўловлар, ўзгарувчан ижара тўловлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли ижара — ижаранинг бошланиш санасида ижара муддати ўн икки ойдан ошмайдиган ижара. Харид қилиш опционини ўз ичига олган ижара қисқа муддатли ижара ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолдиқ қиймат кафолати — ижара муддати тугаганда базавий активнинг қиймати ёки унинг бир қисми белгиланган миқдордан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида, ижарага берувчи билан боғлиқ бўлмаган тараф томонидан ижарага берувчига бериладиган кафолат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субижара — ижарага олувчи (оралиқ ижарага берувчи) томонидан базавий активни учинчи шахсга қайта ижарага бериш бўлиб, бунда бош ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасидаги ижара шартномаси (бош ижара) ўз кучида қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартириш кучга кирган сана — ҳар икки тараф ижара шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида келишувга эришган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгарувчан ижара тўловлари — ижара муддати давомида базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига тўланадиган ижара тўловларининг, ижара бошланган санадан кейин юзага келган ҳолатлар ёки шарт-шароитлар ўзгариши натижасида миқдори ўзгарадиган қисми, вақт ўтиши билан боғлиқ ўзгаришлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома — ушбу Стандарт мақсадлари учун икки ёки ундан ортиқ тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа бюджет ҳисоби стандартларида қўлланилган атамалар ушбу Стандартда ҳам худди шу маънода қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Стандартнинг мақсади ижарага олувчилар ва ижарага берувчилар томонидан ижара операцияларини ишончли акс эттирувчи тегишли ахборот тақдим этилишини таъминлашдан иборат. Ушбу ахборот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига ижараларни ташкилотларнинг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилотлар ушбу Стандартни қўллашда шартномаларнинг шартлари ва қоидаларини, шунингдек, барча тегишли омиллар ва ҳолатларни инобатга олиши шарт. Ташкилотлар ушбу Стандартни ўхшаш хусусиятларга эга бўлган ҳамда ўхшаш шароитлардаги шартномаларга нисбатан изчил қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижарага олувчи учун ижара тўловлари таркибига қолдиқ қиймат бўйича кафолатларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан тўланиши кутилаётган суммалар ҳам киритилади. Ижара тўловлари шартноманинг ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларига тегишли тўловларни ўз ичига олмайди, бундан ижарага олувчи ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларни ижара таркибий қисми билан бирлаштиришни ва уларни ягона ижара таркибий қисми сифатида ҳисобга олишни танлаган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижарага берувчи учун ижара тўловлари таркибига, шунингдек, ижарага олувчи, ижарага олувчи билан боғлиқ тараф ёки ижарага берувчи билан боғлиқ бўлмаган ҳамда кафолат бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун етарли молиявий имкониятга эга бўлган учинчи шахс томонидан ижарага берувчига тақдим этилган ҳар қандай қолдиқ қиймат бўйича кафолатлар ҳам киритилади. Ижара тўловлари шартноманинг ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларига ажратилган тўловларни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ижара шартномаларини қўллаш ва аниқлашнинг қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қўллаш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилотлар ушбу Стандарт талабларини барча ижара муносабатларига, шу жумладан субижара доирасида фойдаланиш ҳуқуқи активларини ижарага беришга нисбатан қўллаши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар, нефт, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурсларни қидириш ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ ижаралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи томонидан сақланадиган ва Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги» (рўйхат рақами 3106, 2018 йил 25 декабрь) доирасига кирувчи биологик активлар ижараси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (15-сонли БҲС) «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари» (рўйхат рақами 3532, 2024 йил 22 июль) доирасига кирувчи давлат-хусусий шериклик (хизмат концессияси) келишувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 3169, 2019 йил 24 июнь) доирасида лицензия шартномалари асосида сақланадиган ҳуқуқлар, жумладан кинофильмлар, видеоёзувлар, саҳна асарлари, қўлёзмалар, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқларига оид ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 6-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, номоддий активлар ижарасига нисбатан ушбу Стандартни қўллашни танлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Тан олиш бўйича истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 25 — 50-бандларида назарда тутилган талабларни қуйидаги ҳолларга нисбатан қўлламасликни танлаши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли ижаралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати паст бўлган базавий активга доир ижаралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 25 — 50-бандларида назарда тутилган талабларни қисқа муддатли ижараларга ёки қиймати паст бўлган базавий активга доир ижараларга нисбатан қўлламасликни танласа, у бундай ижаралар бўйича ижара тўловларини ижара муддати давомида тенг улушларда ёки бошқа тизимли асосда харажат сифатида тан олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бошқа тизимли асос ижарага олувчи оладиган манфаатнинг олиниш тартибини янада аниқроқ акс эттирса, ижарага олувчи ушбу асосни қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агар ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 9-бандига мувофиқ қисқа муддатли ижара шартномаларини ҳисобга олса, қуйидаги ҳолатларда ушбу Стандарт мақсадларида ижара шартномасини янги ижара шартномаси деб ҳисоблаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномасига ўзгартириш киритилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномаси муддатида ҳар қандай ўзгариши юз берганда (масалан, ижарага олувчи аввал ижара муддатини белгилашда ҳисобга олинмаган опционни амалга оширганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қисқа муддатли ижара шартномаларига нисбатан мазкур Стандартда назарда тутилган имтиёзни қўллаш тўғрисидаги қарор базавий активлар синфи бўйича қабул қилиниши шарт. Қиймати паст бўлган базавий активга доир ижаралар бўйича бундай қарор ҳар бир ижара бўйича алоҳида қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ижарани аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шартнома тузилганда ташкилотлар шартнома ижара шартномаси ҳисобланадими ёки ижарани ўз ичига оладими, шунга баҳо бериши шарт. Агар шартнома тўлов эвазига муайян вақт давомида аниқ белгиланган активдан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқини берса, бундай шартнома ижара ҳисобланади ёки ижарани ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижара муддати аниқ белгиланган активдан фойдаланиш ҳажми орқали ҳам белгиланиши мумкин (масалан, ускуна ёрдамида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони орқали).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташкилотлар шартнома ижара ҳисобланиши ёки ижарани ўз ичига олишини фақат шартноманинг шартлари ва қоидалари ўзгарган тақдирда қайта баҳолаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Шартнома таркибий қисмларини ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ижарага олувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар шартнома ижара шартномаси бўлса ёки ижарани ўз ичига олса, ташкилотлар мазкур Стандартнинг 18-бандида назарда тутилган амалий енгилликни қўлламаса, шартномадаги ҳар бир ижара таркибий қисмини шартноманинг ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларидан алоҳида ҳисобга олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижара шартномаси ижара таркибий қисмини ва бир ёки бир нечта қўшимча ижара ёки ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларни ўз ичига олган тақдирда, ижарага олувчи шартнома бўйича тўланадиган ҳақни ҳар бир ижара таркибий қисмига ижара таркибий қисмининг алоҳида сотиш нархи ҳамда ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларининг жами алоҳида сотиш нархи ўртасидаги нисбатдан келиб чиқиб тақсимлаши керак (масалан, ижара шатномаси бўйича хизмат кўрсатиш техник хизмат кўрсатиш билан бирга бўлса, ижарага олувчи умумий тўловни қисмларга ажратиши керак).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ижара ва ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларнинг алоҳида тақдим этиш нархларининг нисбати ижарага берувчи ёки шунга ўхшаш етказиб берувчи томонидан ташкилотларга ушбу таркибий қисм ёки шунга ўхшаш таркибий қисм алоҳида тақдим этилганда ундириладиган нарх асосида аниқланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кузатилиши мумкин бўлган алоҳида тақдим этиш нархи осонлик билан аниқланмаса, ижарага олувчи кузатилиши мумкин бўлган ахборотдан максимал даражада фойдаланган ҳолда ушбу нархни баҳолаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Амалий енгиллик сифатида ижарага олувчи базавий активлар синфи бўйича ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларни ижара таркибий қисмларидан ажратмасликни танлаши мумкин. Бунда ижарага олувчи ҳар бир ижара таркибий қисми ва у билан боғлиқ ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларни ягона ижара таркибий қисми сифатида ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агар мазкур Стандартнинг 18-бандида назарда тутилган амалий енгиллик қўлланилмаса, ижарага олувчи ижарага оид бўлмаган таркибий қисмларни бошқа тегишли Стандартлар талабларига мувофиқ ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ижарага берувчини ва ижара муддатини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижарага берувчи ижара таркибий қисми ҳамда бир ёки бир нечта қўшимча ижара ёки ижарага тааллуқли бўлмаган таркибий қисмларни ўз ичига олган шартнома бўйича тўловни Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (19-сонли БҲС) «Даромад» (рўйхат рақами 3857, 2026 йил 18 июнь) талабларига мувофиқ тақсимлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташкилотлар ижара муддатини ижаранинг бекор қилиниши мумкин бўлмаган даври ва унга қуйидагиларни қўшган ҳолда белгилайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ижарага олувчининг ижарани узайтириш опционидан фойдаланишига етарлича ишонч мавжуд бўлса, мазкур опцион қамраб оладиган даврлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ижарага олувчининг ижарани бекор қилиш опционидан фойдаланмаслигига етарлича ишонч мавжуд бўлса, мазкур опцион қамраб оладиган даврлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ижарага олувчининг ижарани узайтириш опционидан фойдаланишига ёки ижарани бекор қилиш опционидан фойдаланмаслигига етарли даражада ишонч мавжудлигини баҳолашда ташкилотлар бундай қарорнинг қабул қилинишига иқтисодий жиҳатдан таъсир кўрсатувчи барча аҳамиятли ҳолатлар ва шарт-шароитларни ҳисобга олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ижарага олувчи ижарани узайтириш опционидан фойдаланишига ёки ижарани бекор қилиш опционидан фойдаланмаслигига етарли даражада ишонч мавжудлигини қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда қайта баҳолаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчининг назорати доирасида бўлган муҳим ҳодиса юз берса ёки ҳолатлар сезиларли даражада ўзгарса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ҳодиса ёки ҳолатларнинг ўзгариши ижарага олувчининг ижара муддатини белгилашда илгари ҳисобга олинмаган ижарани узайтириш опционидан фойдаланишига ёхуд илгари ҳисобга олинган ижарани бекор қилиш опционидан фойдаланмаслигига етарли даражада ишонч мавжудлигига таъсир этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ижарани бекор қилиш мумкин бўлмаган давр ўзгарган тақдирда, ташкилот ижара муддатини қайта кўриб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарани бекор қилиш мумкин бўлмаган давр, жумладан, қуйидаги ҳолларда ўзгарган деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи ижара муддатини белгилашда илгари ҳисобга олинмаган опциондан фойдаланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи ижара муддатини белгилашда илгари ҳисобга олинган опциондан фойдаланмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартларига мувофиқ ижарага олувчининг ижара муддатини белгилашда илгари ҳисобга олинмаган опциондан фойдаланишига мажбурловчи ҳодиса юз берса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартларига мувофиқ ижарага олувчининг ижара муддатини белгилашда илгари ҳисобга олинган опциондан фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳодиса юз берса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II бўлим. Ижарага олувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Ижара шартномасини тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бошланиш санасида ижарага олувчи фойдаланиш ҳуқуқи активини ва ижара мажбуриятини тан олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Фойдаланиш ҳуқуқи активининг дастлабки баҳоланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бошланиш санасида ижарага олувчи фойдаланиш ҳуқуқи активини таннарх бўйича баҳолаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фойдаланиш ҳуқуқи активининг таннархи қуйидагилардан ташкил топади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Стандартнинг 29-бандига мувофиқ баҳоланган ижара мажбуриятининг дастлабки суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) активдан фойдаланиш бошланган санагача ёки шу санада амалга оширилган ижара тўловлари, олинган ижара рағбатлантиришлари чегирилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ижарага олувчи томонидан қилинган дастлабки бевосита харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) ижарага олувчи томонидан базавий активни демонтаж қилиш ва олиб ташлаш, у жойлашган ҳудудни тиклаш ёки базавий активни ижара шартлари талаб қиладиган ҳолатга келтириш учун қилиниши кутилаётган харажатларнинг баҳоланган суммаси, бундан бундай харажатлар товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олувчи мазкур харажатлар бўйича мажбуриятни активдан фойдаланиш бошланган санада ёки базавий активдан муайян давр мобайнида фойдаланиш натижасида ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 27-банди «э» кичик бандида назарда тутилган харажатлар бўйича мажбурият юзага келганда, ушбу харажатларни фойдаланиш ҳуқуқи активининг таннархи таркибида тан олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олувчи муайян давр мобайнида фойдаланиш ҳуқуқи активидан захиралар ишлаб чиқариш учун фойдаланиш натижасида юзага келган харажатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) «Товар-моддий захиралар»ни (рўйхат рақами 3120, 2019 йил 14 январь) қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Стандартга ёки Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 3120, 2019 йил 14 январь) мувофиқ ҳисобга олинадиган товар-моддий захиралар бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (16-сонли БҲС) «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар»га (рўйхат рақами 3562, 2024 йил 22 октябрь) мувофиқ тан олинади ва баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ижара мажбуриятини дастлабки баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ижара бошланиш санасида ижарага олувчи ижара мажбуриятини ушбу санада тўланмаган ижара тўловларининг келтирилган қиймати бўйича баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара тўловлари, агар ижарада назарда тутилган фоиз ставкасини ишончли тарзда аниқлаш мумкин бўлса, ушбу ставка бўйича дисконтланади. Агар мазкур фоиз ставкасини ишончли тарзда аниқлаш мумкин бўлмаса, ижарага олувчи ўзининг қўшимча қарз олиш ставкасидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ижара бошланиш санасида ижара мажбуриятини баҳолаш таркибига ижара муддати давомида базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижара бошланиш санасида тўланмаган қуйидаги тўловлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қатъий тўловлар, олиниши лозим бўлган ҳар қандай ижара рағбатлантиришлари чегирилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) индекс ёки ставкага боғлиқ бўлган ўзгарувчан ижара тўловлари, мазкур Стандартнинг 31-бандига мувофиқ, дастлаб бошланиш санасида амал қилаётган индекс ёки ставка асосида баҳоланадиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қолдиқ қиймат кафолатлари бўйича ижарага олувчи томонидан тўланиши кутилаётган суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) агар ижарага олувчи харид қилиш опционини амалга оширишига етарлича ишонч мавжуд бўлса, ушбу опционнинг амалга ошириш қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) агар ижара муддати ижарага олувчи томонидан ижарани бекор қилиш опциони амалга оширилишини назарда тутса, ижара шартномасини бекор қилиш натижасида етказилган зарар учун тўланадиган суммаларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мазкур Стандартнинг 30-банди «б» кичик бандида назарда тутилган индекс ёки ставкага боғлиқ бўлган ўзгарувчан ижара тўловларига, масалан, истеъмол нархлари индексига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасига ёки бозор ижара ставкаларидаги ўзгаришларга боғлиқ тўловлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Фойдаланиш ҳуқуқи активини кейинги баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ижара бошланган санадан кейин ижарага олувчи фойдаланиш ҳуқуқи активини таннарх модели асосида баҳолайди, бундан мазкур Стандартнинг 36-бандида назарда тутилган бошқа баҳолаш модели қўлланиладиган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Дастлабки таннарх модели
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Дастлабки таннарх моделини қўллашда ижарага олувчи фойдаланиш ҳуқуқи активини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда таннарх бўйича баҳолаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамланган амортизация ва жамланган қадрсизланиш зарарлари чегирилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Стандартнинг 37-банди «д» кичик бандига мувофиқ ижара мажбурияти қайта баҳоланиши натижасида киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 35-банди талабларини инобатга олган ҳолда, фойдаланиш ҳуқуқи активи бўйича амортизация ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»нинг (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) амортизацияга оид талабларни қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Агар ижара муддати якунида базавий активга бўлган мулк ҳуқуқи ижарага олувчига ўтса ёки фойдаланиш ҳуқуқи активининг таннархи ижарага олувчи томонидан активни сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланилишини назарда тутса, ижарага олувчи фойдаланиш ҳуқуқи активини активдан фойдаланиш бошланган санадан бошлаб базавий активнинг фойдали хизмат даври тугагунга қадар амортизация қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолатларда ижарага олувчи фойдаланиш ҳуқуқи активини активдан фойдаланиш бошланган санадан бошлаб фойдаланиш ҳуқуқи активининг фойдали хизмат даври ёки ижара муддати тугайдиган саналардан қайси бири олдин келса, ўша санагача амортизация қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Бошқа баҳолаш моделлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Агар фойдаланиш ҳуқуқи активлари ижарага олувчи томонидан ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»да (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) назарда тутилган қайта баҳолаш модели қўлланиладиган асосий воситалар синфига тааллуқли бўлса, ижарага олувчи мазкур асосий воситалар синфига тегишли барча фойдаланиш ҳуқуқи активларига нисбатан ушбу қайта баҳолаш моделини қўллашни танлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Ижара мажбуриятини кейинги баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ижара бошланиш санасидан кейин ижарага олувчи ижара мажбуриятини қуйидаги тарзда баҳолаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижара мажбурияти бўйича ҳисобланган фоизни акс эттириш мақсадида унинг баланс қийматини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) амалга оширилган ижара тўловларини акс эттириш мақсадида унинг баланс қийматини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мазкур Стандартнинг 40 — 47-бандларида назарда тутилган қайта баҳолашлар ёки ижара шартларига киритилган ўзгартиришларни, шунингдек, қайта кўриб чиқилган қатъий ижара тўловларини акс эттириш мақсадида унинг баланс қийматини қайта баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ижара муддати давомида ҳар бир ҳисобот даври учун ижара мажбурияти бўйича фоизлар мазкур мажбуриятнинг қолган баланс қийматига доимий фоиз ставкасини қўллаш орқали ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда даврий фоиз ставкаси мазкур Стандартнинг 29-бандида назарда тутилган дисконт ставкаси, тегишли ҳолларда эса мазкур Стандартнинг 42 ва 44-бандларида ёхуд 46-бандининг «д» кичик бандида назарда тутилган қайта кўриб чиқилган дисконт ставкаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Активдан фойдаланиш бошланган санадан кейин ижарага олувчи, агар тегишли харажатлар бошқа стандартлар талабларига мувофиқ бошқа активнинг баланс қиймати таркибига киритилмаса, қуйидагиларни фойда ёки зарар таркибида тан олиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара мажбурияти бўйича фоиз харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара мажбуриятини баҳолашда ҳисобга олинмаган ўзгарувчан ижара тўловлари — мазкур тўловларнинг юзага келишига сабаб бўлган ҳодиса ёки шарт-шароит юз берган ҳисобот даврида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Ижара мажбуриятини қайта баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Активдан фойдаланиш бошланган санадан кейин ижарага олувчи ижара тўловларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш учун ижара мажбуриятини қайта баҳолашда мазкур Стандартнинг 41 — 44-бандлари талабларини қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара мажбуриятини қайта баҳолаш натижасида юзага келган сумма фойдаланиш ҳуқуқи активининг баланс қийматига тузатиш сифатида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, агар фойдаланиш ҳуқуқи активининг баланс қиймати нолгача камайтирилган бўлса ва ижара мажбуриятининг баҳоланиши янада камайса, қайта баҳолашнинг қолган қисми фойда ёки зарар таркибида тан олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қуйидаги ҳолатлардан бирида ижарага олувчи қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини қайта кўриб чиқилган дисконт ставкаси бўйича дисконтлаш орқали ижара мажбуриятини қайта баҳолаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Стандартнинг 23-24-бандларига мувофиқ ижара муддати ўзгарганда. Бунда ижарага олувчи қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини янги ижара муддати асосида белгилаши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) активни сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиш эҳтимолини баҳолаш ўзгарганда. Бундай баҳолаш мазкур Стандартнинг 23-24-бандларида назарда тутилган ҳодисалар ва ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Ижарага олувчи қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини активни сотиб олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун тўланадиган суммалардаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда белгилаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мазкур Стандартнинг 41-бандини қўллашда ижарага олувчи қайта кўриб чиқилган дисконт ставкасини қуйидагича белгилаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар мазкур ставкани ишончли равишда аниқлаш мумкин бўлса — ижара муддатининг қолган қисми учун ижарада назарда тутилган фоиз ставкаси асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар мазкур ставкани ишончли равишда аниқлаш мумкин бўлмаса — қайта баҳолаш санасидаги ижарага олувчининг қўшимча қарз олиш ставкаси асосида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қуйидаги ҳолатлардан бирида ижарага олувчи қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини дисконтлаш орқали ижара мажбуриятини қайта баҳолаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қолдиқ қиймат кафолати бўйича тўланиши кутилаётган суммалар ўзгарганда. Бунда қайта кўриб чиқилган ижара тўловлари мазкур суммалардаги ўзгаришни ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижара тўловларини аниқлашда қўлланиладиган индекс ёки ставканинг ўзгариши натижасида келгусидаги ижара тўловлари ўзгарганда, шу жумладан бозор ижара ставкалари қайта кўриб чиқилиши натижасида. Бунда ижара мажбурияти пул оқимлари ўзгарган, яъни ижара тўловларига тегишли тузатиш кучга кирган санада қайта баҳоланади. Қайта кўриб чиқилган ижара тўловлари ижара муддатининг қолган қисми учун амалда бўлган шартномавий тўловлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Мазкур Стандартнинг 43-бандини қўллашда ижарага олувчи ўзгармаган дисконт ставкасидан фойдаланиши шарт, бундан ўзгарувчан фоиз ставкасидаги ўзгариш натижасида ижара тўловлари ўзгарган ҳолатлар мустасно. Бундай ҳолларда ижарага олувчи фоиз ставкасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилган дисконт ставкасини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижарани ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ижарага олувчи ижара шартномасига киритилган ўзгартиришни қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилганда алоҳида ижара сифатида ҳисобга олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзгартириш бир ёки бир нечта базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқини қўшиш орқали ижара қамровини кенгайтирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижара тўловлари суммаси ижара қамровининг кенгайиши учун алоҳида тақдим этиш нархига, шунингдек, муайян шартнома ҳолатларини акс эттириш учун ушбу алоҳида тақдим этиш нархига киритиладиган ҳар қандай тегишли тузатишларга мос келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Алоҳида ижара сифатида ҳисобга олинмайдиган ижарани ўзгартириш бўйича ижарага олувчи ўзгартириш кучга кирган санада қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Стандартнинг 16 — 19-бандларига мувофиқ ўзгартирилган шартнома бўйича тўловни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Стандартнинг 21-22-бандларига мувофиқ ўзгартирилган ижара муддатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини қайта кўриб чиқилган дисконт ставкаси бўйича дисконтлаш орқали ижара мажбуриятини қайта баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта кўриб чиқилган дисконт ставкаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар мазкур ставкани осонлик билан аниқлаш мумкин бўлса, ижара муддатининг қолган қисми учун ижарада назарда тутилган фоиз ставкаси сифатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар мазкур ставкани осонлик билан аниқлаш мумкин бўлмаса, ўзгартириш кучга кирган санадаги ижарага олувчининг қўшимча қарз олиш ставкаси сифатида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Алоҳида ижара сифатида ҳисобга олинмайдиган ижарани ўзгартириш бўйича ижарага олувчи ижара мажбуриятини қайта баҳолашни қуйидаги тартибда ҳисобга олиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижара қамровини камайтирадиган ижарани ўзгартиришларда ижаранинг қисман ёки тўлиқ бекор қилинишини акс эттириш учун фойдаланиш ҳуқуқи активининг баланс қийматини камайтириш. Бунда ижарага олувчи ижаранинг қисман ёки тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ ҳар қандай фойда ёки зарарни фойда ёки зарар таркибида тан олиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа барча ижарани ўзгартиришларда фойдаланиш ҳуқуқи активининг баланс қийматига тегишли тузатиш киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳисоботни тақдим этиш ва ахборотни ошкор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ижарага олувчи қуйидагиларни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этиши ёки молиявий ҳисоботга изоҳларда кўрсатиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фойдаланиш ҳуқуқи активларини бошқа активлардан алоҳида. Агар ижарага олувчи фойдаланиш ҳуқуқи активларини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этмаса, ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) фойдаланиш ҳуқуқи активларини тегишли базавий активлар ижарага олувчининг мулки ҳисобланган тақдирда, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этиладиган тегишли модда таркибида акс эттириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг қайси моддалари ушбу фойдаланиш ҳуқуқи активларини ўз ичига олишини молиявий ҳисоботга изоҳларда ошкор қилиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижара мажбуриятларини бошқа мажбуриятлардан алоҳида. Агар ижарага олувчи ижара мажбуриятларини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этмаса, у молиявий ҳисоботга изоҳларда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг қайси сатрлари ушбу мажбуриятларни ўз ичига олишини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Мазкур Стандартнинг 48-банди «а» кичик бандида назарда тутилган талаб инвестициявий мулк таърифига жавоб берадиган фойдаланиш ҳуқуқи активларига нисбатан қўлланилмайди. Бундай фойдаланиш ҳуқуқи активлари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда инвестициявий мулк сифатида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ижарага олувчи ижара мажбурияти бўйича фоиз харажатларини фойдаланиш ҳуқуқи активи бўйича ҳисобланган амортизациядан алоҳида тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара мажбурияти бўйича фоиз харажатлари молиявий харажатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ижарага олувчи пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни таснифлаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижара мажбуриятининг асосий қарз қисмини тўлаш билан боғлиқ пул оқимларини — молиялаштириш фаолияти бўйича пул оқимлари таркибида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижара мажбуриятининг фоиз қисмини тўлаш билан боғлиқ пул оқимларини фоизларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (14-сонли БҲС) «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» (рўйхат рақами 3396, 2022 йил 2 ноябрь) стандарти талабларини қўллаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қисқа муддатли ижара, паст қийматли активлар ижараси бўйича тўловларни, шунингдек, ижара мажбуриятини баҳолашда ҳисобга олинмаган ўзгарувчан ижара тўловларини — операцион фаолият бўйича пул оқимлари таркибида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ахборотни ошкор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ахборотни ошкор қилишдан мақсад молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига ижара муносабатларининг ижарага олувчининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирини баҳолаш имконини берувчи ахборотни тақдим этишдан иборат. Бунда ижарага олувчи молиявий ҳолат, молиявий натижалар ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларни тўлдирувчи тегишли ахборотни молиявий ҳисоботга изоҳларда ошкор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мақсадга эришиш учун ахборотни ошкор қилишга доир талаблар ушбу Стандартнинг 53 — 60-бандларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ижарага олувчи ўзи ижарага олувчи ҳисобланган ижаралар тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ягона изоҳда ёки алоҳида бўлимда ошкор қилиши шарт. Бироқ, агар ушбу ахборот ижаралар тўғрисидаги ягона изоҳ ёки алоҳида бўлимга ўзаро ҳавола орқали киритилган бўлса, ижарага олувчи молиявий ҳисоботнинг бошқа қисмларида илгари тақдим этилган ахборотни такроран келтириши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ижарага олувчи ҳисобот даври учун қуйидаги ахборотни ошкор қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) базавий активлар синфи бўйича фойдаланиш ҳуқуқи активлари амортизацияси харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижара мажбуриятлари бўйича фоиз харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мазкур Стандартнинг 9-бандига мувофиқ ҳисобга олинган қисқа муддатли ижаралар билан боғлиқ харажатлар. Ушбу сумма таркибига ижара муддати бир ой ёки ундан кам бўлган ижаралар билан боғлиқ харажатлар киритилмаслиги мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) мазкур Стандартнинг 9-бандига мувофиқ ҳисобга олинган базавий активи паст қийматли бўлган ижаралар билан боғлиқ харажатлар. Ушбу сумма таркибига қисқа муддатли бўлган ва базавий активи паст қийматли ижаралар билан боғлиқ харажатлар киритилмаслиги мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) ижара мажбуриятини баҳолаш таркибига киритилмаган ўзгарувчан ижара тўловлари билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фойдаланиш ҳуқуқи активларини субижарага беришдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) ижаралар бўйича жами пул чиқимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) фойдаланиш ҳуқуқи активларига қўшимчалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) сотиш ва қайта ижарага олиш операциялари натижасида юзага келган фойда ёки зарарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ҳисобот даври охирида базавий активлар синфи бўйича фойдаланиш ҳуқуқи активларининг баланс қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 54-бандида назарда тутилган ахборотни, агар бошқа тақдим этиш усули мақсадга мувофиқ бўлмаса, жадвал шаклида тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошкор қилинадиган суммалар таркибига ҳисобот даври мобайнида ижарага олувчи томонидан бошқа активнинг баланс қиймати таркибига киритилган тегишли харажатлар ҳам қўшилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Агар ҳисобот даври охирида ижарага олувчи зиммасига олган қисқа муддатли ижаралар бўйича мажбуриятлар мазкур Стандартнинг 54-банди «д» кичик бандига мувофиқ, харажатлари ошкор қилинган қисқа муддатли ижаралардан фарқ қилса, ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 9-бандига мувофиқ ҳисобга олинган қисқа муддатли ижаралар бўйича мажбуриятларнинг умумий суммасини ошкор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Агар ижарага олувчи фойдаланиш ҳуқуқи активларини мазкур Стандартнинг 36-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»да (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) назарда тутилган қайта баҳолаш модели асосида баҳоласа, у қайта баҳоланган асосий воситалар бўйича мазкур стандартда белгиланган ахборотни ошкор қилиш талабларини ушбу фойдаланиш ҳуқуқи активларига нисбатан ҳам қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ижарага олувчи ижара мажбуриятларининг муддатлар бўйича таҳлилини бошқа молиявий мажбуриятлар бўйича муддатлар таҳлилидан алоҳида ошкор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Мазкур Стандартнинг 54 — 58-бандларида назарда тутилган ахборотни ошкор қилиш талабларига қўшимча равишда, ижарага олувчи мазкур Стандартнинг 52-бандида белгиланган мақсадга эришиш учун зарур бўлган ўз ижара фаолиятига оид қўшимча сифат ва миқдорий ахборотни ошкор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ахборот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига қуйидагиларни баҳолаш имконини берувчи маълумотларни ўз ичига олиши мумкин, аммо улар билан чекланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижарага олувчининг ижара фаолияти хусусиятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижара мажбуриятларини баҳолашда ҳисобга олинмаган ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган пул чиқимларини. Бундай чиқимлар қуйидагилар билан боғлиқ бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгарувчан ижара тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узайтириш ҳуқуқлари ва ижарани бекор қилиш ҳуқуқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолдиқ қиймат кафолатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи томонидан мажбурият олинган, аммо ҳали кучга кирмаган ижаралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартларида назарда тутилган чекловлар ёки бошқа шартларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиш ва қайта ижарага олиш операцияларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Мазкур Стандартнинг 9-бандига мувофиқ, қисқа муддатли ижаралар ёки базавий активи паст қийматли бўлган ижараларни ҳисобга олувчи ижарага олувчи ушбу ҳолатни ошкор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III бўлим. Ижарага берувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Ижараларни таснифлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ижарага берувчи ҳар бир ижарани операцион ижара ёки молиявий ижара сифатида таснифлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Агар ижара базавий активга эгалик қилиш билан боғлиқ деярли барча хавф ва манфаатларни ижарага олувчига ўтказса, бундай ижара молиявий ижара сифатида таснифланади. Агар бундай хавф ва манфаатлар деярли тўлиқ ўтказилмаса, ижара операцион ижара сифатида таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ижаранинг молиявий ижара ёки операцион ижара сифатида таснифланиши шартноманинг ҳуқуқий шаклидан кўра операциянинг иқтисодий мазмунига боғлиқ бўлади. Қуйидаги ҳолатлар алоҳида ёки биргаликда ижаранинг молиявий ижара сифатида таснифланишига олиб келади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижара муддати охирида базавий активга бўлган мулк ҳуқуқи ижарага олувчига ўтганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижарага олувчи базавий активни ушбу ҳуқуқ амалга оширилиши мумкин бўлган санадаги ҳаққоний қийматидан сезиларли даражада паст бўлиши кутилаётган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлганда ва ижара бошланғич санасида мазкур ҳуқуқдан фойдаланилишига етарлича ишонч мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мулк ҳуқуқи ўтказилмаган тақдирда ҳам, ижара муддати базавий активнинг иқтисодий хизмат муддатининг асосий қисмини ташкил этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) ижара бошланғич санасида ижара тўловларининг келтирилган қиймати базавий актив ҳаққоний қийматининг асосий қисмига тенг бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) базавий актив махсус хусусиятларга эга бўлиб, ундан фақат ижарага олувчи фойдаланиши мумкин бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Қуйидаги ҳолатлар ҳам алоҳида ёки биргаликда ижаранинг молиявий ижара сифатида таснифланишига олиб келиши мумкин бўлган кўрсаткичлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар ижарага олувчи ижарани бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлса ва бекор қилиш билан боғлиқ ижарага берувчининг зарарлари ижарага олувчи зиммасига юклатилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қолдиқ қийматнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлардан келиб чиқадиган фойда ёки зарарлар ижарага олувчига тегишли бўлса (масалан, ижара муддати охирида активни сотишдан тушган маблағнинг асосий қисмига тенг ижара тўлови чегирмаси шаклида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ижарага олувчи ижарани бозор ижара тўловидан сезиларли даражада паст ижара тўлови асосида қўшимча муддатга давом эттириш ҳуқуқига эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Мазкур Стандартнинг 63-64-бандларида назарда тутилган мисоллар ва кўрсаткичлар ижарани таснифлаш учун ҳар доим ҳам етарли асос бўлавермайди. Агар бошқа ҳолатлар базавий активга эгалик қилиш билан боғлиқ хавф ва манфаатларнинг деярли барчаси ижарага олувчига ўтмаслигини кўрсатса, бундай ижара операцион ижара сифатида таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, базавий активга бўлган мулк ҳуқуқи ижара муддати тугаганда унинг шу вақтдаги ҳаққоний қийматига тенг миқдордаги тўлов эвазига ижарага олувчига ўтказилганда ёки ўзгарувчан ижара тўловлари мавжудлиги сабабли базавий активга эгалик қилиш билан боғлиқ хавф ва манфаатларнинг деярли барчаси ижарага берувчида сақланиб қолганда шундай ҳолат юзага келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ижарани таснифлаш ижара бошланғич санасида амалга оширилади ва фақат ижара ўзгартирилган тақдирда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолашлардаги ўзгаришлар (масалан, базавий активнинг иқтисодий хизмат муддати ёки қолдиқ қиймати бўйича баҳолашлардаги ўзгаришлар) ёки ҳолатлардаги ўзгаришлар (масалан, ижарага олувчининг шартнома шартларини бажармаслиги) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ижаранинг қайта таснифланишига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Молиявий ижаралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Тан олиш ва баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ижара бошланиш санасида ижарага берувчи молиявий ижара бўйича активларни ўзининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида ижарага соф инвестиция суммасига тенг дебиторлик қарзи сифатида тан олиши ва тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Дастлабки баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ижарага берувчи ижарага соф инвестицияни баҳолашда ижарада назарда тутилган фоиз ставкасидан фойдаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субижарада, агар унда назарда тутилган фоиз ставкасини осонлик билан аниқлаш мумкин бўлмаса, оралиқ ижарага берувчи субижарага соф инвестицияни баҳолаш учун бош ижара бўйича қўлланилган дисконт ставкасидан (субижара билан боғлиқ дастлабки тўғридан-тўғри харажатларга тегишли тузатишларни ҳисобга олган ҳолда) фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Дастлабки тўғридан-тўғри харажатлар ижарага соф инвестициянинг дастлабки баҳоланиши таркибига киритилади ва ижара муддати давомида тан олинадиган даромад суммасини камайтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарада назарда тутилган фоиз ставкаси шундай тарзда белгиланадики, дастлабки тўғридан-тўғри харажатлар ижарага соф инвестициянинг дастлабки баҳоланиши таркибида ҳисобга олинади. Шу сабабли уларни алоҳида киритиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ижарага соф инвестиция таркибига киритиладиган ижара тўловларининг дастлабки баҳоланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Активдан фойдаланиш бошланган санада ижарага соф инвестицияни баҳолаш таркибига ижара муддати давомида базавий активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун активдан фойдаланиш бошланган санада олинмаган қуйидаги тўловлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қатъий тўловлар, тўланиши лозим бўлган ҳар қандай ижара рағбатлантиришлари чегирилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) индекс ёки ставкага боғлиқ бўлган ўзгарувчан ижара тўловлари, дастлаб активдан фойдаланиш бошланган санадаги индекс ёки ставка асосида баҳоланадиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ижарага олувчи, ижарага олувчи билан боғлиқ тараф ёки кафолат бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли молиявий имкониятга эга бўлган ҳамда ижарага берувчи билан боғлиқ бўлмаган учинчи шахс томонидан тақдим этилган ҳар қандай қолдиқ қиймат кафолатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) агар ижарага олувчи томонидан сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланилишига етарлича ишонч мавжуд бўлса, ушбу ҳуқуқни амалга ошириш қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) агар ижара муддати ижарага олувчи томонидан ижарани бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланилишини акс эттирса, ижарани бекор қилиш учун жарима тўловлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Кейинги баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ижарага берувчи молиявий даромадни ижара муддати давомида ижарага соф инвестициянинг қолган суммасига доимий фоиз ставкасини қўллаш асосида тан олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ижарага берувчи молиявий даромадни ижара муддати давомида тизимли ва оқилона асосда тақсимлашга интилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берувчи муайян даврга тааллуқли ижара тўловларини ижарага доир ялпи инвестиция камайтириш ҳисобига акс эттириши ҳамда ушбу тўловлар ҳисобидан асосий қарз ва ишлаб топилмаган молиявий даромад суммаларини камайтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ижарага берувчи ижарага ялпи инвестиция суммасини ҳисоблашда инобатга олинган кафолатланмаган қолдиқ қийматнинг баҳоланган суммасини мунтазам равишда қайта кўриб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кафолатланмаган қолдиқ қийматнинг баҳоланган суммаси камайган бўлса, ижарага берувчи ижара муддати давомида молиявий даромадни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқиши ҳамда ҳисобланган даромад суммаларидаги камайишни дарҳол тан олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижара шартномасига ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Ижарага берувчи қуйидаги иккала шарт ҳам бажарилганда молиявий ижарани ўзгартиришни алоҳида ижара сифатида ҳисобга олиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижара шартномасининг дастлабки шартларини ўзгартириш (бир ёки бир нечта базавий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўшиш орқали ижара қамровини кенгайтирса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижара учун тўланадиган тўлов ижара қамровининг кенгайиши бўйича алоҳида тақдим этиш нархига, шунингдек муайян шартнома ҳолатларини акс эттириш учун ушбу алоҳида тақдим этиш нархига киритиладиган ҳар қандай тегишли тузатишларга мос келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Агар молиявий ижарага киритилган ва алоҳида ижара сифатида ҳисобга олинмайдиган ўзгартириш натижасида ижара операцион ижара сифатида таснифланса, ижарага берувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарани ўзгартиришни ўзгартириш кучга кирган санадан бошлаб мазкур ижарани янги ижара сифатида ҳисобга олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий активнинг баланс қийматини ўзгартириш кучга киришидан бевосита олдинги ҳолатга кўра аниқланган ижарага соф инвестиция суммасига тенг миқдорда баҳолаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Операцион ижаралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Тан олиш ва баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Ижарага берувчи операцион ижара бўйича ижара тўловларини тўғри чизиқли ёки бошқа тизимли усул асосида даромад сифатида тан олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бошқа тизимли усул базавий активдан фойдаланиш натижасида олинадиган манфаатларнинг камайиш тартибини аниқроқ акс эттирса, ижарага берувчи ушбу усулни қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ижарага берувчи ижара даромадини олиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан амортизацияни харажат сифатида тан олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Ижарага берувчи операцион ижара шартномасини тузиш билан боғлиқ дастлабки тўғридан-тўғри харажатларни базавий активнинг баланс қийматига киритиши ҳамда ушбу харажатларни ижара даромади тан олинадиган усул билан бир хил усулда ижара муддати давомида харажат сифатида тан олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Операцион ижара объекти ҳисобланган амортизацияланадиган базавий активлар бўйича амортизация сиёсати ижарага берувчи томонидан ўхшаш активларга нисбатан қўлланиладиган амортизация сиёсатига мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берувчи амортизацияни базавий активнинг турига қараб Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 3169, 2019 йил 24 июнь) ёки Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар» (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) талабларига мувофиқ ҳисоблаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ижара шартномасига ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Ижарага берувчи операцион ижарага киритилган ўзгартиришни у кучга кирган санадан бошлаб янги ижара сифатида ҳисобга олиши шарт. Бунда дастлабки ижарага тааллуқли ҳар қандай олдиндан тўланган ёки ҳисобланган ижара тўловлари янги ижара бўйича ижара тўловларининг бир қисми сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Ижарага берувчи операцион ижара объекти ҳисобланган базавий активларни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда уларнинг хусусиятига мувофиқ тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ахборотни ошкор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Ахборотни ошкор қилишдан мақсад молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига ижара муносабатларининг ижарага берувчининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирини баҳолаш имконини берувчи ахборотни тақдим этишдан иборат. Бунда ижарага берувчи молиявий ҳолат, молиявий натижалар ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларни тўлдирувчи тегишли ахборотни молиявий ҳисоботга изоҳларда ошкор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мақсадга эришиш учун ахборотни ошкор қилишга доир талаблар ушбу Стандартнинг 83 — 90-бандларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Ижарага берувчи ҳисобот даври учун қуйидаги суммаларни ошкор қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) молиявий ижаралар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотишдан олинган фойда ёки зарар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага соф инвестиция бўйича молиявий даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага соф инвестицияни баҳолаш таркибига киритилмаган ўзгарувчан ижара тўловлари билан боғлиқ даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) операцион ижаралар бўйича ижара даромади. Бунда индекс ёки ставкага боғлиқ бўлмаган ўзгарувчан ижара тўловлари билан боғлиқ даромад алоҳида ошкор қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ижарага берувчи мазкур Стандартнинг 83-бандида назарда тутилган ахборотни, агар бошқа тақдим этиш усули мақсадга мувофиқ бўлмаса, жадвал шаклида тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ижарага берувчи мазкур Стандартнинг 82-бандидаги ахборотни ошкор қилиш мақсадига эришиш учун зарур бўлган ўзининг ижара фаолиятига оид қўшимча сифат ва миқдорий ахборотни ошкор қилиши шарт. Ушбу қўшимча ахборот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига қуйидагиларни баҳолашга ёрдам берадиган ахборотни ўз ичига олади, аммо улар билан чекланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижарага берувчининг ижара фаолияти хусусиятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижарага берувчининг базавий активларда сақлаб қолинган ҳуқуқлар билан боғлиқ хавфларни қандай бошқаришини. Хусусан, ижарага берувчи мазкур хавфларни бошқариш стратегиясини, шу жумладан уларни камайтириш учун қўлланиладиган усулларни ошкор қилиши шарт. Бундай усулларга, масалан, қайта сотиб олиш келишувлари, қолдиқ қиймат кафолатлари ёки белгиланган лимитлардан ортиқ фойдаланиш учун назарда тутилган ўзгарувчан ижара тўловлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Молиявий ижараларда ахборотни ошкор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Ижарага берувчи молиявий ижара бўйича соф инвестициянинг баланс қийматида юз берган муҳим ўзгаришларнинг сабаблари ва миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ижарага берувчи олиниши лозим бўлган ижара тўловларининг тўлов муддатлари бўйича таҳлилини ошкор қилиши шарт, бунда дисконтланмаган ижара тўловлари камида дастлабки беш йилнинг ҳар бири бўйича йиллар кесимида ва қолган йиллар учун умумий сумма сифатида кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берувчи дисконтланмаган ижара тўловлари суммасини ижарага соф инвестиция билан солиштириб кўрсатиши шарт. Бунда олиниши лозим бўлган ижара тўловларига тааллуқли ишлаб топилмаган молиявий даромад ҳамда ҳар қандай дисконтланган кафолатланмаган қолдиқ қиймат алоҳида кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Операцион ижараларда ахборотни ошкор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Операцион ижара объекти ҳисобланган асосий воситалар объектлари бўйича ижарага берувчи Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»да (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) назарда тутилган ахборотни ошкор қилиш талабларини қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ахборотни ошкор қилиш талабларини қўллашда ижарага берувчи асосий воситаларнинг ҳар бир синфини операцион ижара объекти ҳисобланган активлар ва операцион ижара объекти ҳисобланмаган активларга ажратиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга мувофиқ, ижарага берувчи операцион ижара объекти ҳисобланган активлар бўйича (базавий активлар синфлари кесимида) Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»да (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) талаб қилинган ахборотни ўзига тегишли ва ўзи томонидан фойдаланилаётган активлар ҳақидаги ахборотдан алоҳида тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Ижарага берувчи операцион ижарага берилган активлар бўйича, тегишли ҳолатга қараб, Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги» (рўйхат рақами 3106, 2018 йил 25 декабрь), Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 3169, 2019 йил 24 июнь) ҳамда ушбу актив турларига нисбатан қўлланиладиган бошқа бюджет ҳисоби стандартларида назарда тутилган ахборотни ошкор қилиш талабларини қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ижарага берувчи ижара тўловларининг муддатлар бўйича таҳлилини ошкор қилиши шарт, бунда дисконтланмаган ижара тўловлари камида дастлабки беш йилнинг ҳар бири бўйича йиллар кесимида, қолган йиллар учун эса умумий сумма сифатида тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV бўлим. Активни сотиш ва қайта ижарага олиш операциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Сотиш ва қайта ижарага олиш операциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Агар бир ташкилот (сотувчи-ижарага олувчи) активни бошқа ташкилотга (харидор-ижарага берувчига) сотиб, кейин ушбу активни ундан қайта ижарага олса, сотувчи-ижарага олувчи ҳам, харидор-ижарага берувчи ҳам мазкур олди-сотди шартномаси ва ижара шартномасини мазкур Стандартнинг 92 — 96-бандларига мувофиқ ҳисобга олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Активни сотишда сотув ҳисобланишини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ташкилотлар активни олди-сотди қилишда уни сотиш сифатида ҳисобга олинишини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (19-сонли БҲС) «Даромад»да (рўйхат рақами 3857, 2026 йил 18 июнь) назарда тутилган мажбуриятни бажарилган деб ҳисоблаш шартларига оид талабларни қўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Активнинг олди-сотдисини сотиш сифатида ҳисобланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Агар сотувчи-ижарага олувчи томонидан активнинг олди-сотдисини Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (19-сонли БҲС) «Даромад»да (рўйхат рақами 3857, 2026 йил 18 июнь) талабларига мувофиқ активнинг сотилиши сифатида ҳисобга олиш шартларини қаноатлантирса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сотувчи-ижарага олувчи қайта ижарага олиш натижасида юзага келган фойдаланиш ҳуқуқи активини ўзида сақлаб қолинган фойдаланиш ҳуқуқига тегишли бўлган аввалги баланс қийматининг улуши бўйича баҳолайди. Шунингдек, сотувчи-ижарага олувчи фақат харидор-ижарага берувчига ўтказилган ҳуқуқларга тегишли фойда ёки зарар қисмини тан олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) харидор-ижарага берувчи активни харид қилишни тегишли бюджет ҳисоби стандартлари талабларига мувофиқ ҳисобга олади ҳамда ижарани мазкур Стандартдаги ижарага берувчига оид талабларга мувофиқ ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Агар активни сотишдан олинадиган тўловнинг ҳаққоний қиймати активнинг ҳаққоний қийматидан фарқ қилса ёки ушбу активни қайта ижарага олиш бўйича ижара тўловлари бозор ставкаларига мос келмаса, сотишдан тушган маблағларни ҳаққоний қийматда ҳисобга олиш учун қуйидаги тузатишлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бозордан паст шартлар ижара тўловларини олдиндан тўлаш сифатида ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бозордан юқори шартлар харидор-ижарага берувчи томонидан сотувчи-ижарага олувчига берилган қўшимча молиялаштириш сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ташкилотлар мазкур Стандартнинг 94-бандига мувофиқ талаб қилинадиган ҳар қандай тузатишни қуйидаги икки қийматдан осонроқ аниқланадиган қиймат асосида баҳолайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сотиш бўйича ижара тўловининг ҳаққоний қиймати билан активнинг ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижара бўйича шартномавий тўловларнинг келтирилган қиймати билан бозор ставкаларидаги ижара тўловларининг келтирилган қиймати ўртасидаги фарқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Агар сотувчи-ижарага олувчи томонидан активнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (19-сонли БҲС) «Даромад» (рўйхат рақами 3857, 2026 йил 18 июнь) талабларига мувофиқ активни сотиш сифатида ҳисобга олиниш шартларини қаноатлантирмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сотувчи-ижарага олувчи ўтказилган активни тан олишни давом эттиради ва ўтказишдан олинган тушумга тенг молиявий мажбуриятни тан олади ҳамда уни белгиланган тартибда ҳисобга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) харидор-ижарага берувчи ўзига ўтказилган активни ҳисобга олмайди, балки активни ўтказиш учун тўланган суммага тенг миқдордаги молиявий активни тан олади ва уни белгиланган тартибда ҳисобга олади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 10/26/3957/1061-сон)