Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосаси ҳақида.
2. «Интеллектуал мулк объектларининг фуқаролик муомаласидаги айланмаси оширилиши ва патент вакилларининг ҳуқуқлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-263-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Интеллектуал мулк объектларининг фуқаролик муомаласидаги айланмаси оширилиши ва патент вакилларининг ҳуқуқлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-270-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
4. Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари, Гулистон, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида.
5. «Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тўғрисида»ги ҚЛ-268-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молиявий жарималарни қўллаш тартибини белгилашга, улар устидан шикоят қилишга ҳамда ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-269-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
7. «Давлат мулкини хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С. Муродовнинг жавоби ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
18 август 2026,
2480-V-сон