04.08.2026 йилдаги VII-32-104-5-78-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарафшон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан марказий кўчалар бўйида жойлашган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармалари томонидан туман (шаҳар) марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектларига чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматларини шартнома асосида кўрсатишга рухсат берилганлиги, мазкур хизматлар учун тарифлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Х. Ориповнинг 2026 йил 3 июлдаги 03-03/720-сонли хати ҳамда халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 3 июлдаги ДКҚ 03-01/76-26-сонли қарорини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Зарафшон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифлари юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосари Х. Ориповнинг 2026 йил 3 июлдаги 03-03/720-сонли хати ҳамда таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳарда ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан (ихтиёрий) тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тарифлар таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари (А. Бабаев)га марказий кўчаларда жойлашган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни ўз вақтида ва сифатли олиб чиқиш, ҳудудларни санитария ва экологик талабларга мувофиқ ободонлаштириш, белгиланган тарифлар асосида хизматларни узлуксиз ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини қатъий бажариш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими (Н. Сувонов)га мазкур хизматлар учун белгиланган тарифларнинг иқтисодий асосланганлигини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, хизматлар таннархи ва молиявий самарадорлигини ўрганиш, бюджет интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада ортиқча харажатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўриб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар солиқ инспекцияси (Р. Бахронов)га хизматлар бўйича шаклланадиган барча тушумларнинг тўлиқ ва шаффоф ҳисобга олинишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри юритилишини назорат қилиш, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан қатъий назорат чораларини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини таъминлаш шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (Х. Орипов), қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Р. Нурназаров) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 (уч) ойдан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Ҳ. ЭРНАФАСОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-32-104-5-78-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.