ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АРНАСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Арнасой туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан тузилган шартнома асосида қаттиқ маиший чиқиндиларини олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори 8-бандида 2026 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармалари томонидан туман (шаҳар)лар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатишга рухсат берилиши, бунда чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифлар туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар)лар Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилиши белгилаб қўйилган.
Туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифлари юзасидан 2026 йил 22 майдаги 33-сонли хатни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетларва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифлари юзасидан туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Бердиевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Санитар қоидалари ва меъёрларига асосан ҳудудлар бўйича ўрнатилган меъёрлардан истеъмолчининг фаолият туридан, жойлашувидан ва хизматидан фойдаланиш усулидан келиб чиқиб истеъмолчи томонидан 1 м3 ҚМЧ (қаттиқ маиший чиқиндилар) ҳажми учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларини марказий чиқинди сақлаш объектига олиб бориб жойлаштириш хизмат ҳақи суммаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими (Н.Камалов), туман тиббиёт бирлашмаси (Э.Тураев), туман санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими (М.Эргашев), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (Н.Исанов) фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
6. Мазкур қарорни ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Авалбоев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси БАЯНАСОВ БОБИР ОЧИЛОВИЧ
Жиззах вилояти, Арнасой тумани,
2026 йил 22 июль,
VII-21-86-3-43-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.