Ушбу Низом Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг (Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш;
суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;
жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш ва бошқалар.
Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори раҳбарлик қилади.