ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ёнғин хавфсизлиги тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 02.11.2026 йилдаги ЎРҚ-1186-сон

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, объектларни қуриш учун ер участкаларини ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда:
 
ваколатли орган ҳамда хулоса берувчиларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришига ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда аралашиш:
 
БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
 
Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан маиший газ баллонларида бериш:
 
БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 
Бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорларининг учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги:
 
мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 
Ёнғин аудитини ўтказишга оид қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларни бузиш:
 
фуқароларга БҲМнинг 15 баравари, мансабдор шахсларга эса 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.