ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 03.10.2026 йилдаги ПФ-213-сон

Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди.

Таълим ва илм-фан вазирлиги қуйидаги соҳаларда ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди:

мактабгача таълим ва тарбия;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;

касбий таълим;

олий таълим;

олий таълимдан кейинги таълим;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

қўшимча ва норасмий таълим.

Таълим ва илм-фан вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.