ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиалини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.10.2026 йилдаги ПҚ-359-сон

Қарорга кўра, Хоразм вилоятида Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади.

Таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида олиб борилади.

Ўқиш кундузги ва муқобил таълим шаклларида ташкил этилади.

2030/2031 ўқув йилига қадар ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишнинг бутун даври давомида тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.

2030/2031 ўқув йилидан бошлаб қабул параметрларининг 30 фоизи давлат гранти асосида шакллантирилади.

Филиал талабаларининг амалиётлари ўқув режаларига мувофиқ ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида, жумладан, дуал таълим асосида йўлга қўйилади.