ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.10.2026 йилдаги ПҚ-358-сон

Қарорга кўра, юқоридаги ОТМлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилиши белгиланди.

Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қуйидаги вазифалар юкланди:

ягона концептуал ёндашув асосида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш сиёсатини юритиш;
педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
педагогик таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари жорий этилишини таъминлаш;
педагогика соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш;
педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини такомиллаштириб бориш.