Регламентга кўра, талабгор харажатларни қоплаш учун ҳужжатларни топшириш санасида қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.
Талабгор харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
“яшил” сертификатнинг нусхаси;
2 томонлама шартнома ва тўлов топшириқномасининг нусхалари.
Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида унинг белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
Қўмита харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида талабгорнинг ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.