ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг жазони ўташ даврида тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётларни ўқиганлиги фактини тасдиқлаш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.06.2026 йилдаги 307-сон

Низомга кўра, талабгорнинг тест синови топширишини назорат қилиб бориш ва натижаларини хулоса асосида тасдиқлаш учун муассаса ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия ташкил этилади.

Комиссия йиғилиши, қоида тариқасида, йилига камида 2 марта, ҳар йил февраль ва август ойларида ўтказилади.

Комиссия хулосаси талабгорга имзо қўйдириб, таништирилади ҳамда унинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, шунингдек, маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.

Талабгор тест синови натижалари унга таништирилган кундан бошлаб, 5 иш куни ичида тест ўтказилиш жараёни ёки натижалари бўйича шахсан ўзи ёки ҳимоячиси орқали судга шикоят йўллаши мумкин.

Суд шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, тест синови натижаларини ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;

талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, шикоятни қаноатлантириш ва тест синови натижаларини бекор қилиш тўғрисида.