Ушбу Низом ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат корхоналарида функцияларни аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, аутсорсинг хизмати қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
аутсорсерни аниқлаш;
коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўймаслик;
аутсорсер томонидан функцияларнинг сифатли бажарилиши;
давлат буюртмачисининг функцияларини бажариш билан банд бўлган ходимлар сонини (штатини) қисқартириш.
Иштирокчиларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;
бериладиган функциялар йўналишида камида 6 ой фаолият олиб борган бўлиши;
аутсорсинг шартномасини бажариш учун етарли иш тажрибаси ҳамда бошқа ресурсларга эга бўлиши;
солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
иштирокчининг суд қарорлари бўйича бажарилмаган мажбуриятлари мавжуд эмаслиги.
Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторинг давлат буюртмачиси томонидан шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда амалга оширилади.