ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.06.2026 йилдаги 276-сон

Қарорга кўра, ҳайдовчи билан бирга 60 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган, “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган M3 тоифадаги (III синфга мансуб бўлмаган) янги транспортларни (автобус/электробус ёки троллейбуслар):

2027 йил 31 декабргача Ўзбекистонга импорт қилишда утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.
 
2026 йил 1 сентябрдан:
 
йўловчи томонидан йўлкира ҳақи валидаторлар билан жиҳозланган автобусга чиқиш вақтида қуйидаги усуллар орқали тўланади:
 
транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда уни валидация қилиш;
 
банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов турларидан фойдаланиш (NFC, QR, Biometric, BLE, UWB ва бошқа жорий этилаётган технологиялар ёрдамида тўлаш);
 
ижтимоий/транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш;
 
йўлкира ҳақи мазку усуллар орқали автобусга чиқиш вақтида тўланмаганда, йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади.