ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 12.05.2026 йилдаги ПФ-84-сон

Фармонга кўра, қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди:

соҳага масъул идораларнинг бир-бирини такрорловчи функцияларини мақбуллаштириш орқали ягона давлат бошқарувини ташкил этиш;

“даладан дастурхонгача” тамойили асосида хавф таҳлилига асосланган назорат тизимини жорий этиш;

амалдаги санитария қоидаларини Алиментариус кодекси стандартлари, Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция (IPPC) талабларига мувофиқлаштириш.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги.

2027 йил 1 январдан хусусий секторга босқичма-босқич ўтказиладиган (турлари кенгайтириладиган) озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги функциялар рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, Қўмита ҳузурида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги институти ташкил этилади.