ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, 07.05.2026 йилдаги Ф-30-сон

Фармойишга кўра, қуйидагилар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди:

маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва унификация қилиш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш;

маъмурий ҳуқуқбузарликларни замонавий шарт-шароитлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш;

ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда жазонинг профилактик таъсирини инобатга олган ҳолда маъмурий жавобгарлик чораларининг мутаносиблигини таъминлаш, муқобил жазо чораларини назарда тутган ҳолда маъмурий жазо тизимини такомиллаштириш.

Фармойиш билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия (Идоралараро комиссия) ташкил этилди.

Адлия вазирлиги Идоралараро комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.