ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 04.05.2026 йилдаги ЎРҚ-1143-сон

Киритилган ўзгартиришларга кўра, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилиши белгиланди.

Унга кўра, дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 3 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.

Сувларни ифлослантирганлик, шунингдек сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг 10 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки уларга бириктирилган ҳудуддаги дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 5 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.