ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.2026 йилдаги 211-сон

Низом тадбиркорлар учун имтиёз ва преференцияларнинг ягона реестрини (ягона реестр) шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартибини белгилайди.

Имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “subsidiya.mf.uz” платформасида шакллантирилади ҳамда ўзаро интеграция орқали ЯИДХПда бепул тақдим этилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари тадбиркорларга тақдим этишга ўзи масъул бўлган имтиёз ва преференциялар ҳамда улар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни “subsidiya.mf.uz” платформасидаги реестрга жойлаштиради:

имтиёзнинг номи ва тури;
имтиёзни тақдим этиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси;
имтиёзнинг амал қилиш муддати;
тақдим этиш доираси;
имтиёз тақдим этиладиган соҳалар;
имтиёз олувчи субъект тоифаси ва бошқалар.

Ягона реестрга киритиладиган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.