ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши ҳамда бюджет интизоми кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 21.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1141-сон

“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар билан боғлиқ низоларни ҳакамлик судлари ҳал этмаслиги белгиланди:

ер билан боғлиқ;
бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш;
бюджет тизими бюджетларидан ҳамда давлат органларидан, ташкилотларидан ва муассасаларидан, давлат иштирокидаги корхоналардан, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан пул маблағларини ундириш.

Шунингдек, Ҳакамлик судьялари Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус дастур асосида ўқув курсидан ўтиши ҳамда ўз билимларини ва касбий малакасини доимий равишда ошириб бориши кераклиги кўзда тутилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ҳакамлик судларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш, 

мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳакамлик битими тарафлари бўлиши, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, 

мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.