Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Миллий координаталар тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.02.2026 йилдаги 49-сон
Қарорга кўра, Миллий координаталар тизими қуйидаги асосий таркибий қисмлардан иборат бўлади:
Миллий геодезия референс датуми;
Ер гравитация майдонининг глобал модели;
Миллий координаталар тизимининг бошланғич ноль нуқтаси;
Давлат геодезия тармоғи пунктлари каталоглари;
Миллий координаталар тизими маълумотлар базаси.
Миллий координаталар тизимининг бошланғич ноль нуқтаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги Чўпонота тепалигида жойлашган Давлат геодезия пункти ҳисобланади.
EGM2008 Миллий координаталар тизимининг Ер гравитация майдонининг глобал модели ҳисобланади.
Миллий координаталар тизими маълумотлар базасидан Миллий координаталар тизимининг веб-саҳифаси орқали фойдаланилади.