ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 05.02.2026 йилдаги ЎРҚ-1118-сон

Киритилган қўшимчаларга кўра, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. 

Мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, –

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди.

Бундан ташқари, автомобиль транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш, – 

БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.