ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
2026-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.12.2025 йилдаги ПҚ-393-сон

Қарорга кўра, 2026 – 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

қурилиш объектларини лойиҳалашда “яшил” технологияларни кенг жорий қилиш; 

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг 3,4 трлн сўм маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

илғор касбий маҳорат техникумлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига 150 млрд сўм маблағ йўналтириш.

Дастур доирасида янгидан бошланадиган объектларни лойиҳалаштиришда қуйидагилардан фойдаланиш инобатга олинмаган ҳолларда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди:

энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан;

экологик тоза ва энергия самарадорлиги юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш.

2026 йил 1 январдан лойиҳа қиймати БҲМнинг 6 000 баробаридан юқори бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олинади.