ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.12.2025 йилдаги 784-сон

Низомга кўра, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда уларни тақдим этадиган ташкилот томонидан тадбиркор эришиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгиланади.

Тадбиркорга субсидиялар ажратилиши “subsidiya.mf.uz” платформаси орқали мониторинг қилинади.

Самарадорликни баҳолашда манбалардан қуйидаги кетма-кетликда фойдаланилади:

тадбиркорнинг молиявий, солиқ ҳисоботлари;

соҳавий идоралар ёки статистика идоралари маълумотлари;

қўллаб-қувватлаш чоралари натижалари юзасидан тадбиркор томонидан тақдим этилган маълумотлар.

Самарадорлик ҳар бир тадбиркор учун иқтисодий, молиявий (бюджет) ва ижтимоий мезонлар бўйича алоҳида баҳоланади.

Тадбиркорга тақдим этилган субсидиялар қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

субсидия шартномаси (битим) бўйича тадбиркор томонидан эришиш лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаганда;

маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилгани аниқланганда;

тадбиркор томонидан тегишли ҳужжатлар ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ва асоссиз олингани ҳолатлари аниқланганда.