ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.11.2025 йилдаги ПФ-224-сон

Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш орқали меҳнат ва вақт ресурслари сарфини 2 бараварга қисқартириш, 

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбирколарга давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларини унификация қилиш орқали уларнинг сонини 2028 йил якунигача 50 фоизгача қисқартириш.

Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади.

Агентлик:

қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун аризаларни топширишдан бошлаб, уларни кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштиради.

2026 йил 1 январдан:

мазкур Фармонда белгиланган қўллаб-қувватлаш чоралари Агентлик томонидан амалга оширилади;

қўллаб-қувватлаш чоралари тадбиркорларга алоҳида махсус ҳисоб рақамлар (23210) очиш орқали молиялаштирилади.