Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
суд-экспертлик фаолиятини рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали тадқиқотларнинг тезкорлиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;
суд-экспертиза ташкилотлари ва экспертиза тайинловчи органларнинг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали соҳада электрон ҳужжатлар алмашинуви ҳажмини 100 фоизга етказиш.
Қарорга кўра, судлар, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати органлар билан электрон ҳужжатлар алмашинувини таъминловчи “E-ekspertiza” ахборот тизими суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятига тўлиқ жорий этилади.
“E-ekspertiza” платформаси ва экспертиза тайинловчи органларнинг ахборот тизимлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви қуйидаги босқичларда йўлга қўйилади:
2026 йил 1 январдан республика даражасидаги экспертиза тайинловчи органларда;
2026 йил 1 июндан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги экспертиза тайинловчи органларда;
2026 йил 1 сентябрдан туман (шаҳар) даражасидаги экспертиза тайинловчи органларда.
Қарорга кўра, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ихтиёрий аъзолигига асосланган Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади.
Нодавлат суд экспертларининг касбий ва амалий тайёргарлик даражасини аниқлаш, уларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларнинг адолатли кўриб чиқилишини таъминлаш учун Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси фаолияти йўлга қўйилади.
2025 йил 1 ноябрдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича шартнома асосида адвокат сўровига кўра суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш тартиби жорий этилади.
2025 йил 1 декабрдан нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
2025 йил 15 декабрдан шахслар учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига экспертиза тадқиқотлари ўтказиш бўйича “Sud-ekspert” портали орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади.
2026 йилдан 1 январдан Республика суд экспертизаси маркази суд экспертлари объектларни кўздан кечириш учун жойларга чиққанда мажбурий равишда мобил видеокамера (бодикамера)лардан фойдаланиши тартиби йўлга қўйилади.