ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.08.2025 йилдаги 538-сон

Қарор билан хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар миқдорига ўзгартиришлар киритилди. 

Унга кўра, транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов қуйидаги тарифларга мувофиқ белгиланди:

умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори 0 тн дан 5 тн гача бўлганда юриладиган 1 км масофа учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида;
5 дан 10 гача – 0,12;
10 дан 15 гача – 0,24;
15 дан 20 гача – 0,42;
20 дан 25 гача – 0,63;
25 дан 30 гача – 0,97;
30 дан 35 гача – 1,39;
35 дан 40 гача – 1,94;
40 дан 45 гача – 2,66;
45 дан 50 гача – 3,59; 
50 ва ундан юқори – 4,22.

Шунингдек, оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўлов миқдори “Лицензия” автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланиши кўзда тутилди:

100 км га қадар БҲМнинг 54 фоизи миқдорида;

ҳар бир кейинги км учун БҲМнинг 0,24 фоизи миқдорида.

Илгари мазкур тўловлар 100 км га қадар25 АҚШ доллари ҳамда ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари қийматида белгиланган эди.