ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.08.2025 йилдаги ПФ-142-сон

Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.

Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.