Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.07.2025 йилдаги ПҚ-239-сон
Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2025 йил 3 февраль куни Аммон шаҳрида имзоланган.
Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.