ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Туризм объектлари ҳамда жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ва экологик талабларга мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.2025 йилдаги 385-сон

Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида Энг намунали яшил туризм объекти танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.

Танлов ҳар йили сентябрь - ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:

ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;

республика якуний босқичи - ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.

Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:

1-ўрин - БҲМнинг 150 баравари;

2-ўрин - БҲМнинг 100 баравари;

3-ўрин - БҲМнинг 50 баравари.