Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.04.2025 йилдаги 264-сон
Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;
педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.
Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;
“Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.
Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.
Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн сўм) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.