ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.04.2025 йилдаги ПФ-73-сон

Фармонга кўра:

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади;

Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

2025/2026 ўқув йилидан:

Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;

Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;

академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;

Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига 1-курсдан  халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.

Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш бўйича:

педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;

олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

2025/2026 ўқув йилидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.

2026/2027 ўқув йилидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Госпитал педагогика” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

2026 йил 1 сентябрдан республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий қилинади.