ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Республикада давлат тилида иш юритишни самарали ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2026 йилдаги 437-сон

Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти маслаҳатчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади.

Маслаҳатчи Департамент билан келишилган ҳолда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Қуйидагилар маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳузурида давлат тилини ривожлантириш ва географик объектларни номлаш борасидаги масалаларни кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг давлат тилини ва маънавий-маърифий ишларни янада ривожлантиришга оид буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилиш ва бошқалар.

Маслаҳатчининг ҳисоботлари Департамент томонидан 1 йилда камида 1 марта, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг йиғилишларида эса ҳар чоракда мунтазам эшитиб борилади ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилади.