Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.10.2008
|
LexUZ шарҳи
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 11 июлдаги 76-сонли «Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисидаги Йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 122-1, 17.07.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзи юрар машина ҳамда механизм эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат * мажбурий суғуртаси тўғрисида»ги 632-сонли қарорига биноан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасининг амалга ошириш тартибини белгилаб беради.
| ||
Транспорт воситалари | Қабул қилинган суғурта жавобгарлиги ҳажмига нисбатан суғурта бадаллари ставкалари Ўзбекистон Республикасида белгиланган (энг кам ойлик 1 иш ҳақининг 50 баравари миқдорида) | |
1 | юридик шахслар учун | жисмоний шахслар учун |
Енгил автомобиллар, автобуслар | 1,5 | 1 |
Юк автомобиллари | 2 | 1,5 |
Троллейбуслар, трамвайлар | 1 | - |
Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар | 1 | 1 |
Махсус енгил автомобиллар ва кичик автобуслар | 1 | - |
Мототранспорт | 0,5 | 0,5 |