Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қурилиш соҳасида давлат назорати ва бошқаруви янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 7 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 9 июлда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда қурилиш соҳаси жадал ривожланиб, қурилаётган кўп квартирали уйлар сони кўпайиб бормоқда. Шунингдек дунёда юз бераётган кучли ва талафотли зилзилалар сонининг ортиши аҳоли ҳаётига ҳамда мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларига жиддий хавф солмоқда.
Шу сабабли қурилиш соҳасидаги давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш, бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ва сейсмик хавфсизлигини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, кўп квартирали уйларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда ва шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддалари мувофиқлаштирилмоқда.
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақидаги хабарнома юборилиши ўрнига қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияларидан ушбу ишларни бошлаш учун рухсатнома олинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилмоқда ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибига мастер-режа ҳам киритилмоқда.
Ушбу Қонун қурилиш соҳасидаги давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштиришга, қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашга, тегишли субъектларнинг бу борадаги ваколатларини аниқлаштиришга ҳамда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1156-модда, № 11, 1236-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 3, 249, 250, 253-моддалар) 2293-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
иккинчи қисмнинг диспозициясидаги «Объектларни» деган сўз «Объектларни (бундан кўп квартирали уйлар мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали уйларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
учинчи — еттинчи қисмлар тегишинча тўртинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
еттинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
саккизинчи қисмдаги «учинчи» деган сўз «тўртинчи» деган сўз билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1084-моддалар, № 12, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда, № 6, 727-модда, № 8, 968, 969-моддалар, № 9, 1042-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 345-модданинг иккинчи қисмидаги «2293-моддаси олтинчи қисмида» деган сўзлар «2293-моддаси еттинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3812-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги «2293-моддаси биринчи — бешинчи қисмларида» деган сўзлар «2293-моддаси биринчи — олтинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 6-моддалар, № 2, 131, 133-моддалар, № 3, 249, 250-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
тўққизинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Объектларни (бундан кўп квартирали уйлар мустасно) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз ёки Транспорт назорати инспекциясини хабардор қилмасдан қуриш»;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали уйларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз баравари, мансабдор шахсларга эса — тўрт юз эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
ўнинчи — ўн учинчи қисмлари тегишинча ўн биринчи — ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи қисмидаги «ўнинчи» деган сўз «ўн биринчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «94» рақами «94-моддаларида, 99-моддасининг ўнинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «99-моддасининг биринчи — еттинчи, тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), 99-моддасининг саккизинчи қисмида (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига оид қисмида), 99-моддасининг ўн иккинчи қисмида» деган сўзлар «99-моддасининг биринчи — еттинчи, тўққизинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмларида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), 99-моддасининг саккизинчи қисмида (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига оид қисмида), 99-моддасининг ўн учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 24512-модданинг биринчи қисмидаги «99-моддасининг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида» деган сўзлар «99-моддасининг ўн учинчи ва ўн тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 2664-модданинг учинчи қисмидаги «178-моддасида» деган сўзлар «99-моддаси ўнинчи қисмида ҳамда 178-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 145-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1010-модда; 2024 йил, № 8, 830, 831-моддалар, № 9, 961-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 643-модда, № 12, 1329-модда; 2026 йил, № 2, 132-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 17-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма учинчи, йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилари тегишинча йигирма биринчи, йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3) 21-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ушбу Кодекс 561-моддасининг талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилган мастер-режаларни тасдиқлайди»;
бешинчи — ўн бешинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
номидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«қурилиш-монтаж ишларини бошлашга ҳамда қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат беради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотлар сейсмик хавфсизлиги таъминланишининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилади;
техник назоратни амалга ошириш бўйича буюртмачининг ва муаллифлик назоратини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқувчининг ишларини текширади, шунингдек техник ва муаллифлик назорати сифатсиз амалга оширилган тақдирда, уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўради;
электрон техник паспортлар асосида бинолар ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлашда, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувида ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини оширишда иштирок этади;
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига оладиган электрон техник паспортларни шакллантиради»;
5) 44-модда биринчи қисмининг 4-банди:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мастер-режа»;
иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
6) 45-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиб олиш муддати бир ойдан, мастер-режаларни келишиш муддати эса ўн иш кунидан ошмаслиги керак»;
7) қуйидаги мазмундаги 561-модда билан тўлдирилсин:
«561-модда. Мастер-режалар
Мастер-режа ҳудудлардаги аниқ муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган, шунингдек ҳудудларнинг қисмларини иқтисодий ривожлантиришни яқин, ўрта ва узоқ муддатларга режалаштириш ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида мавжуд муаммоларнинг аниқ ечимларини ва мазкур ечимларни амалга ошириш механизмларини ўзида акс эттирган шаҳарсозлик ҳужжатидир.
Мастер-режаларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 10, 1155-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322-модда; 2026 йил, № 1, 2, 4-моддалар, № 2, 133-модда, № 3, 253, 255-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
қуйидаги мазмундаги 331-позиция билан тўлдирилсин:

«

331.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома, бундан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари мустасно

Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш, бундан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари мустасно.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари

»;

34-позициясининг «Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар)» деган устунидаги «Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш учун» деган сўзлар «Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3-илованинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

19.

Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлик тўғрисида хабарнома

Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси

»;

II бўлими қуйидаги мазмундаги 331-позиция билан тўлдирилсин:

«

331.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома, бундан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари мустасно

200

»;

III бўлими 13-позициясининг «Хабарноманинг номи» деган устунидаги «Қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлик ҳақидаги хабарнома» деган сўзлар «Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлик ҳақидаги хабарнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 13 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-713-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 9, 900-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
номидаги «Қурилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «ҳамда назорат қилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) қуйидаги мазмундаги 91-модда билан тўлдирилсин:
«91-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотлар сейсмик хавфсизлиги таъминланишининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилади;
электрон техник паспортлар асосида бинолар ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлашда, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувида ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини оширишда иштирок этади;
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган ҳамда инспекция назорати предметига кирувчи барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига оладиган электрон техник паспортларни шакллантиради;
Ўзбекистон Республикасида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек мавжуд бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси қонунчиликка мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сейсмик фаол зоналарда жойлашган III-IV тоифадаги объектлар заруратга кўра, шунингдек уларнинг конструкцияларига фавқулодда вазиятлар оқибатида зарар етказилган тақдирда, зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан ўтказилиши лозим»;
еттинчи қисмидаги «Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 сентябрь,
ЎРҚ-1179-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2026 й., 03/26/1179/0970-сон)