Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.09.2023
Ҳужжат 18.09.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи

А.Б. Тагиров

2000 йил 18 август

01/716-сон

«КЕЛИШИЛГАН»

Табиатни муҳофаза қилиш

Давлат қўмитаси

раиси вазифасини в.б.

Х.С. Шеримбетов

2000 йил 18 август

11-549-сон

ИЧКИ СУЗИШ КЕМАЛАРИ ТОМОНИДАН ИФЛОСЛАНТИРИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
қоидалари
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 8 сентябрда 966-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 6 сентябрдаги 24-сонли «Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 966-1, 28.09.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Шарҳлар
Мазкур Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш Қоидалари дарё кемачилиги Регистрининг кемаларга уларда сув акваториясини ифлослантиришнинг олдини олиш ускуналари ва жиҳозларининг мавжудлигини тасдиқловчи Гувоҳномани бериш учун ўзига хос ҳужжат ҳисобланади.
Қоидалар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 июлдаги 296-сонли «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1. Назорат бўйича қоидалар
1.1. Амал қилиш жабҳалари
1.1.1. Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш Қоидалари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг дарё кемачилиги Регистри (бундан буён — Регистр) томонидан назорат қилиниши назарда тутилган кемалар учун амал қилади:
а) асосий механизмларининг қуввати 55 квт. ва ундан ортиқ бўлган ўизюрар кемалар, ёхуд умумий сиғими 80 рег.т ва ундан ортиқ, қайсиниси кичиклигига қараб;
б) асосий механизмларининг қувватидан қатъий назар йўловчи кемалари;
в) умумий сиғими 80 рег.т ва ундан ортиқ бўлган ўзиюрмас кемалар;
1.1.2. Регистр билан алоҳида келишилган тақдирда мазкур Қоидалар 1.1.1.да қайд этилмаган кемалар учун қўлланилиши мумкин.
1.1.3. Мазкур Қоидалар кемалар конструкцияси ва жиҳозларига татбиқ этиладиган талаблар Ички сузиш кемаларини классификация қилиш ва қуриш қоидаларининг тегишли қисмлари талабларига жавоб берилиши инобатга олинган ҳолда тузилган.
1.2. Таъриф ва изоҳлар
Қоидаларнинг умумий тушунчаларига тегишли таъриф ва изоҳлар «Ички сузиш кемаларини классификация қилиш ва қуриш Қоидалари»да келтирилган.
Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилган:
кема — ички сув йўлларида фойдаланиладиган ҳар қандай турдаги ва вазифадаги сузувчи воситалар;
чиқариб ташлаш — уларнинг нима сабабдан юзага келганлигидан қатъий назар кемадан чиқариб ташланадиган зарарли моддалар ёхуд оқиб тушадиган сувлар, шу жумладан, ҳар қандай оқиш, тўкиш, қуйиш, сизиб оқиш, тортиб чиқариш, ажралиш ва бўшатиш;
зарарли модда — сувга тушганда инсонлар соғлигига хавф солишга, тирик манбалар, сув флораси ва фаунасига зиён етказишга, дам олиш шароити ёки сув муҳитидан қонуний фойдаланишнинг бошқа турларини ёмонлаштиришга қодир ҳар қандай модда;
суюқ ёқилғи — кеманинг энергетик қурилмаси учун ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ва ушбу ёқилғи мавжуд бўлган кемадаги ҳар қандай нефть;
нефть — ҳар қандай шаклдаги нефть билан бирга хом ашё, суюқ ёқилғи, нефть қолдиқлари, тагида қолган нефть ва нефть маҳсулотлари;
нефть аралашмаси — таркибида нефть бўлган ҳар қандай қолдиқ;
нефть чўкиндилари — ўзининг зичлик даражаси туфайли оддий сўриб чиқариб ташлаш ва қайта ишлашга имкон бермайдиган ва кемадан чиқариб ташлаш учун махсус усуллар ёки мосламалар талаб этувчи нефть қисми;
нефть қолдиқлари — таркибида нефть бўлган ҳар қандай қолдиқ;
нефть хом ашёси — табиий ҳолатда ер остида учрайдиган, уни ташишга яроқли ҳолга келтириш мақсадида қайта ишланган ёки ишланмаганлигидан қатъий назар, углеводородларнинг ҳар қандай суюқ аралашмаси. Унга қуйидагилар киради:
баъзи бир дистиллятлар чиқариб ташланган нефть хом ашёси;
баъзи бир дистиллятлар қўшилган нефть хом ашёси;
тозалаш жиҳозлари — фильтрлар ёки чиқариб ташланганида таркибида 10 мг/лдан ортиқ бўлмаган нефть бўлишини таъминловчи сепараторлар ва фильтрлар бирикмаси;
оқова сувлар — оқова-ахлат ва маиший-хўжалик сувлар.
Оқова-ахлат сувлар:
оқовалар ва барча турдаги ҳожатхоналар, писсуарлар ва унитазлардан оқиб тушадиган бошқа чиқиндилар;
тиббиёт хоналаридаги (амбулатория, лазаретлар ва бошқа) раковина, ванна ва шпигатлардаги оқовалар;
жониворлар сақланадиган хоналардаги оқовалар;
юқорида қайд этилган оқовалар билан аралашган бошқа оқовалар.
Маиший-хўжалик сувлар:
қўл ювгичлар, душ хоналар, ванналар ва шпигатлардаги оқовалар;
кир ювиш хоналаридаги оқовалар;
ювиш жойлари ва камбуз ускуналари, шунингдек, бошқа жамоат ошхона хоналаридаги оқовалар;
оқова сувларни қайта ишлаш ускуналари — оқова сувларни тозалаш ва зарарсизлантириш учун мўлжалланган ускуна;
йиғувчи цистерна — зарарли моддалар билан ифлосланган, қайта ишланмаган суюқликларни йиғиш ва сақлаш учун мўлжалланган идиш;
чиқинди — кемадан нормал фойдаланиш жараёнида юзага келувчи ва доимий ҳамда даврий олиб ташланадиган барча турдаги озиқ-овқат, маиший ва фойдаланилган чиқиндилар;
озиқ-овқат чиқиндилари — ғамлаб қўйилган емакларни дастлабки ишлов бериш, тайёрланган таомнинг фойдаланилмай қолиб кетиши натижасида юзага келган, нефть ва бошқа зарарли моддалар билан аралашмаган, шунингдек, кемадан доимий ҳамда даврий олиб ташланадиган чиқиндилардан иборат чиқинди тури;
маиший чиқиндилар — чиқариб ташлаш даврига қадар жойлаш ёки жилдбоп материал, идиш ёки қоп сифатида фойдаланилган ҳамда пластмасса, қоғоз, мато, ойна ва бошқалардан тайёрланган турли маҳсулотлардан юзага келган чиқиндилар ва ҳ.к.;
фойдаланилиш чиқиндилари — кемада ишлаб чиқариш ва таъмирлаш ишларини бажарилиши натижасида йиғилган чиқиндилар, шунингдек, кеманинг энергетик ускуналари ва бошқа жиҳозларидан фойдаланиш натижасида йиғилган барча чиқиндилар;
қабул қилиш ускуналари — кемалардан барча турдаги ифлосланишларни, уларни келгусида тозалаш, утилизация қилиш ва йўқ қилиш мақсадида кейинчалик топшириш учун қабул қилиш ускуналари;
инсинератор (чиқиндиларни ёқиш учун мўлжалланган ускуна) — ёқиш йўли билан чиқиндиларнинг ҳажми ва оғирлигини камайтириш учун мўлжалланган ускуна;
чиқиндиларни йиғиш учун мўлжалланган ускуна — чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш учун мўлжалланган идишлар ва бошқа ускуналар;
чиқиндиларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ускуна — чиқиндиларни майдалаш ва ҳажмини камайтириш учун мўлжалланган ускуна.
1.3. Назорат ҳажми
1.3.1. Регистрнинг сувларни ички сузиш кемаларидан ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича техник назорати қуйидагиларни ўз ичига олади:
1.3.1.1. Умуман кеманинг ва ускуналарини ифлослантиришнинг олдини олишга тегишли қисмининг техник ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш:
1.3.1.2. Кемадаги ускуналарнинг ясалиши ва уларнинг ўрнатилишини (монтаж) назорат қилиш:
тозалаш ускуналари;
чиқариб ташланганда нефтнинг 10 мг/лдан ортиқ мавжудлиги тўғрисида сигнал берувчи приборлар;
оқова сувларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ускуналар;
таркибида нефть бўлган ва оқова сувларни сўриб чиқариш, узатиш ва чиқариб ташлаш тизимлари, шунингдек, йиғувчи цистерналар ва стандарт тўкиш бирикмалари;
инсинераторлар;
ёқилғи тизимининг кемалардан ифлослантиришнинг олдини олишга тегишли қисми;
мойлаш ва гидравлика тизимининг кемалардан ифлослантиришнинг олдини олишга тегишли қисми;
нефть қуювчи кемалар юк тизимининг кемалардан ифлослантиришнинг олдини олишга тегишли қисми;
чиқиндиларни йиғиш учун мўлжалланган ускуна;
чиқиндиларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ускуна.
1.3.1.3. Кемада дарё Регистри назорати остида ясалган ёки ўрнатилган ускуналар, жиҳозлар ва тизимларни синовдан ўтказиш.
1.3.2. Ускуналар, жиҳозлар, тизимлар элементлари ва приборларни ясашни бошлашдан аввал Регистрга кўриб чиқиш ва келишиш учун қуйидаги ҳажмда техник ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.
1.3.2.1. Тозалаш жиҳозлари:
1) жиҳознинг техник тавсифи ва фильтрнинг ишлаш принципи, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома (келишилганлик ҳақида штамп қўйилмайди);
2) кесимлари қайд этилган умумий кўринишининг чизмалари (фильтрнинг тузилмаси, асосий ўлчамлари, қўлланиладиган материаллар ва қопламалар);
3) тозалаш воситаларига кирувчи насослар ва бошқа қурилмаларни йиғиш чизмалари;
4) пайвандлаш бўйича маълумотлар қайд этилган пайвандланган туташ жойларнинг чизмалари (корпус, пойдевор рамаси ва бошқа деталлар);
5) хизмат кўрсатувчи тизимлар чизмаси (тозалаш жиҳоз доирасида)
6) ускунанинг принципиал электр чизмаси. Бошқариш, тартибга солиш, назорат қилиш, сигнал бериш ва ҳимоя қилиш схемалари;
7) бош ва серияли намуналарнинг синов дастури;
8) материалнинг механик хусусиятлари қайд этилган муҳим деталлар ва гидравлик синов босим катталиги рўйхати.
1.3.2.2. Чиқариб ташланганлар таркибида 0,3 мг/л дан ортиқ нефт мавжуд эканлигини кўрсатувчи восита:
1) техник кўрсаткичлари қайд этилган приборнинг ишлаш принципи тавсифи, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаси, мустаҳкамлиги ҳақида маълумотлар (келишилганлик тўғрисида штамп қўйилмайди);
2) умумий кўриниш чизмаси;
3) фойдаланиладиган материаллар ва бутловчи буюмлар қайд этилган тасниф;
4) принципиал ва функционал чизмалар;
5) бош ва серияли намуналарнинг синов дастури.
1.3.2.3. Оқова сувларни қайта ишлаш ускунаси:
1) техник тавсиф ва ишлаш принципи (келишилганлик тўғрисида штамп қўйилмайди);
2) кесимлари қайд этилган умумий кўринишининг чизмалари (тузилмаси, асосий ўлчамлари, қўлланиладиган материаллар ва қопламалар);
3) принципиал электр чизмаси;
4) бошқариш, тартибга солиш, назорат қилиш, сигнал бериш ва ҳимоя қилиш схемалари;
5) бош ва серияли намуналарнинг синов дастури;
6) оқова сувларнинг тозаланганлик сифати белгисини кўрсатувчи приборлар.
1.3.2.4. Бошқа жойга кўчириш тизимлари. Таркибида нефть бўлган ва оқова сувларни узатиш ва чиқариб ташлаш, шу жумладан, йиғувчи цистерналар ва стандарт тўкиш иншоотлари:
1) тизимнинг принципиал чизмаси;
2) сиғим миқдори қайд этилган йиғувчи цистерналарнинг йиғма чизмалари ва суюқлик сатҳи сигнализациясининг принципиал чизмалари, шунингдек, цистерналар сиғими миқдори ҳисоб-китоблари;
3) материаллари ва синов босими қайд этилган тўкувчи бирикмаларнинг йиғма чизмалари.
1.3.2.5. Инсинератор:
1) техник тавсифи ва ишлаш принципи (келишилганлик тўғрисида штамп қўйилмайди);
2) кесимлари кўрсатилган умумий кўринишининг чизмалари (тузилмаси, асосий ўлчамлари, қўлланиладиган материаллар ва қопламалар);
3) форсункали қурилмалар чизмаси;
4) юклаш қурилмалари чизмалари;
5) ускуна доирасида ёқилғи тизими схемаси;
6) принципиал электр тизими;
7) бошқариш, тартибга солиш, назорат қилиш, сигнал бериш ва ҳимоя қилиш схемаси;
8) бош ва серияли намуналарнинг синов дастури;
9) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси экологик экспертизасининг ижобий хулосаси.
1.3.2.6. Чиқиндиларни йиғиш учун мўлжалланган қурилма (ечилувчан):
1) техник тавсиф (келишилганлик тўғрисида штамп қўйилмайди);
2) кесимлари кўрсатилган умумий кўринишининг чизмалари (тузилмаси, асосий ўлчамлари, қўлланиладиган материаллар ва қопламалар);
3 бош намунани синов дастури (агар зарур бўлса);
1.3.2.7. Чиқиндини қайта ишлаш ускунаси:
1) техник тавсиф (келишилганлик тўғрисида штамп қўйилмайди);
2) кесимлари кўрсатилган умумий кўринишининг чизмалари (тузилмаси, асосий ўлчамлари, қўлланиладиган материаллар ва қопламалар);
3) принципиал электр тизими;
4) бош ва серияли намуналар синов дастури.
1.3.3. Бош кема қурилишини бошлашдан аввал дарё Регистрига кўриб чиқиш ва келишиш учун қуйидаги ҳажмда техник ҳужжатлар 1.3.2.1 — 1.3.2.7.-бандларда қайд этилган ва дарё Регистри томонидан тан олинган жиҳознинг бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги ваколатли органларнинг гувоҳномалари (агар дарё Регистри ваколатли деб тан олган бошқа органлар томонидан синовлар ўтказилган бўлса) тақдим этилиши шарт, шунингдек, кўриб чиқиш учун ушбу қурилма ва жиҳозларни ўрнатишга техник ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.
1.3.4. Ускунага қўйиладиган 1.3.2.1 — 1.3.2.3, 1.3.2.5. — 1.3.2.7.-бандларда қайд этилган техник шартлар дарё Регистри билан келишилган, жиҳознинг ўзи дарё Регистрининг сертификатига эга бўлиши шарт.
1.3.5. Кема таъминотлари таркибига кирувчи ва нефтни, таркибида нефть бўлган ёки оқова сувларни бир жойдан бошқа жойга ўтказиш учун мўлжалланган шланглар келишилган ҳужжатларга мувофиқ ясалиши лозим ва ишлаб чиқарувчи заводнинг қуйидагилар қайд этилган сертификатига эга бўлиши шарт:
шланг орқали бир жойдан бошқа жойга ўтказиш учун рухсат этилган суюқлик тури;
ишлаб чиқарилган сана;
ишлайдиган босим;
синов санаси ва ушбу синовлардаги босим;
Шлангларга сертификатда кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олувчи маркировка босилган бўлиши шарт. Шланглар ҳар йили текширув босимида гидравлик синовлардан ўтказилиши шарт.
1.4. Кемаларни кўрикдан ўтказиш.
1.4.1. Кўрикдан ўтказиш турлари ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда кемалар тизимлари ва механик ускуналарини кўрикдан ўтказиш турлари ва муддатларига мос келишлари шарт.
Даврий кўрикдан ўтказиш ҳажми 1.4.-жадвалга мувофиқ (1-илова) белгиланади.
1.4.2. Кемаларни кўрикдан ўтказиш даврида кема шлангларини гидравлик синовдан ўтганлиги тўғрисида баённомалар текширилиши лозим (1.3.5.).
1.5. Кемаларга бериладиган ҳужжатлар
1.5.1. Ҳар бир кемага нефтдан, оқова сувлардан ва чиқиндилардан ифлослантиришнинг олдини олиш тўғрисида гувоҳнома берилади (4-илова).
Ҳар йиллик кўрикдан ўтказиш даврида дарё Регистри ваколатли деб тан олинган ташкилот томонидан ўтказилган кўриклар ва синовларнинг ижобий натижалари бўлганда гувоҳнома тасдиқланади.
1.5.2. Ифлослантиришнинг олдини олиш ускуналарининг созлиги кема кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномада тасдиқланади.
2. Нефтдан ифлослантиришни олдини олиш учун кемалар жиҳозлари ва қурилмаларига қўйиладиган талаблар
2.1. Умумий талаблар
2.1.1. Бортида ички ёнув двигателига эга бўлган ҳар бир ўзиюрар кема, шунингдек ўзиюрмас кемалар қуйидагилар билан жиҳозланиши шарт:
1) таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни йиғиш цистернаси;
2) таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни узатиш учун стандарт тўкиш бирикмалари (2.3.3.);
3) таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни бир жойдан бошқа жойга ўтказиш ва топшириш тизими;
Изоҳ. Кема эгаси таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни йиғиш ва тозалаш бўйича бутланган тизимга эга бўлмаган тақдирда, қайд этилган ускуна мажбурийдир.
2.1.2. Кемалар қўшимча тарзда қуйидагилар билан жиҳозланиши мумкин:
1) тозалаш жиҳозлари;
2) чиқариб ташланадиганлар таркибида нефт мавжудлиги 0,3 мг/л дан ортиқ эканлиги белгисини кўрсатиш воситаси;
3) таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни чиқариб ташлашни тўхтатиш учун автоматик қурилма;
4) таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни чиқариб ташлаш тизими;
5) нефть қолдиқлари учун йиғиш цистернаси;
Кема эгаларининг таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни йиғиш ва тозалашга тайёр эканликларини дарё Регистри тан олган лабораториялар томонидан текширилади ва белгиланган шаклдаги гувоҳнома берилади (4-илова). Гувоҳнома нусхаси Регистр инспекциясига юборилади.
2.1.3. Юк ва ёқилғи танкларини балласт сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2.1.4. Кеманинг бевосита ёқилғи ва мойларни қуйиш яқинида ёхуд машина бўлимида кўринадиган жойга, танк ва цистерналар, шунингдек уларнинг ҳаво, ўлчов ва қуйиш қувурларининг жойлашган жойлари кўрсатилган ҳолда, ёқилғи ва мойлаш тизимининг чизмалари осиб қўйилган бўлиши шарт.
2.1.5. Нефть қуюлувчи кемаларда Дарё Регистри юклар тизими чизмалари ва юклаш операцияларини бажариш учун йўриқномалар мавжудлигини талаб қилиши мумкин. Чизмалар ва йўриқномалар бевосита юк қабул қилиш жойига яқин ёки юклаш операцияларини бошқариш марказий постига жойлаштирилиши шарт.
Чизмаларда арматура, танклар жойлашган жойлар, шунингдек, газ чиқарувчи, қуйиш ва ўлчашларни ўтказувчи қувурлар ҳақида маълумотлар бўлиши шарт.
Командасиз фойдаланишда бўлган ўзиюрмас нефть қуювчи кемаларда схемалар ва йўриқномалар уларга хизмат кўрсатувчи буксирлар ва итариб юргизувчиларда мавжуд бўлиши шарт.
2. Йиғувчи цистерналар
2.2.1. Регистрга, таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни йиғиш учун мўлжалланган цистерналарнинг буюртмачи билан келишилган умумий сиғими миқдорининг ҳисоб-китоби тақдим этилиши шарт.
2.2.2. Йиғувчи цистерна конструкцияси Регистр қоидаларининг «Қобиқ» II-қисми талабларига жавоб бериши шарт.
2.2.3. Йиғувчи цистернанинг машина хоналарида жойлашиши Регистр қоидаларининг 1.11.7. «Механик қурилмалари» VI-қисми талабларига жавоб бериши шарт.
Манфий ҳарорат мавжуд бўлиш эҳтимоли бўлган жойда ўрнатиладиган йиғиш цистернаси иситиш қурилмалари билан жиҳозланиши лозим. Иситиш қурилмалари билан кемаларнинг оғир ёқилғи фойдаланиладиган йиғувчи цистерналари ҳам жиҳозланиши шарт.
2.2.4. Йиғувчи цистерналар қуйидагилар билан жиҳозланиши шарт:
кириш ва тозалаш учун гардиш;
ҳаво қувури;
руль рубкасига ёки марказий бошқарув постига цистернадаги суюқлик 80% га етганлигини кўрсатувчи ёруғлик ёки овоз чиқарувчи қурилма;
суюқлик сатҳини ўлчаш тизимлари.
2.2.5. Йиғиш цистерналари ичининг юзаси ва йиғиш танкларининг тик деворлари, агар улар сепарацияланган нефть қолдиқларини йиғиш учун қўлланиладиган тақдирда, имкон қадар силлиқ бўлиши шарт (яъни, сиртқи йиғишга эга бўлиши); бунда, унинг туби қабул қилувчи ўтказиш қувури томон қияликка эга бўлиши лозим.
2.2.6. Иситиш қурилмаси, агар у мавжуд бўлса, Регистр қоидаларининг VII «Тизимлар ва ўтказиш қувурлари» 8.3. қисми талабларига жавоб бериши шарт; бунда, электр иситгичларнинг қўлланилиши Дарё Регистрининг махсус кўриб чиқиши ҳисобланади.
2.3. Ўтказиш, топшириш ва чиқариб ташлаш тизимлари
2.3.1. Таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни ўтказиш, узатиш ва чиқариб ташлаш тизими қурилмалари ва ўтказиш қувурларининг тизимлари ва жойлашиши Регистр қоидаларининг 1 ва 4-боблари VII «Тизимлар ва ўтказиш қувурлари» қисми талабларига жавоб бериши шарт.
2.3.2. Таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни ўтказиш, узатиш ва чиқариб ташлаш тизимининг ўтказиш қувурлари ва армутураларининг гидравлик синовдан ўтказилиши Регистр қоидаларининг 14-боб VII «Тизимлар ва ўтказиш қувурлари» қисми талабларига жавоб бериши шарт.
2.3.3. Таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни бир жойдан бошқа жойга узатиш тизимининг ўтказиш қувурлари қурилмалари қабул қилиш вақтида, бошқа узатувчи тизимлар таркибига кирувчи қувурлар билан уланмаслиги ва икки томон бортларига чиқарилиши шарт. Асосланган ҳолларда, Регистр ушбу ўтказиш қувурини фақат бир томон бортига чиқаришга рухсат бериши мумкин.
Ушбу ўтказиш қувурларининг чиқариш кичик қувурлари шлангларни улаш учун қулай жойларга ўрнатилиши ва ажралиб турувчи ёзувга эга бўлиши, стандарт тўкиш бирикмалари билан (2.3.3. расм) жиҳозланиши шарт (2-илова).
Стандарт тўкиш бирикмаси гардишининг ички диаметри 125 мм. ташкил этувчи қувурлар учун мўлжалланган бўлиб, пўлатдан ёки ҳар жиҳатдан унга тенг бўлган кўндаланг ясси материалдан ясалади. Ушбу гардиш нефтга чидамли материалдан ясалган прокладка билан бирга 0,6 Мпа босимга мўлжалланган бўлади. Улаш, талаб этиладиган 6 та 20 мм диаметрли болт ёрдамида амалга оширилади.
Таркибида нефть бўлган сувларни узатиш учун мўлжалланган чиқариш кичик қувурлари тизимидаги қабул қилиш қурилмаларига кириш этаклари ҳамма ёғи берк гардишлар билан жиҳозланиши шарт.
Изоҳ. Стандарт тўкиш бирикмалари билан гардишларнинг бир-бирига мослигини таъминлаш учун, тегишли ўлчамдаги гардишларга эга ўтимли уловчи муфталардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Таркибида нефть бўлган сувларни узатиш жойларида суюқлик оқиб чиқиб ва шланг ажралиб кетиши ҳолларида, сувларни ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича конструктив чоралар кўрилиши шарт.
2.3.4. Таркибида нефть бўлган сувларни узатиш тизимларига, ушбу мақсадлар учун мўлжалланган насослар ёрдамида хизмат кўрсатилиши лозим. Бошқа йўналишга мўлжалланган кема насослари ёки соҳиллар насослари Дарё Регистри билан махсус келишувга мувофиқ чиқариб ташлаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин. Таркибида нефть бўлган сувларни узатиш учун нефть қуювчи кемаларда юк ва тозалаш насослари назарда тутилиши мумкин.
Чиқариб ташловчи воситаларни ишга тушириш ва тўхтатиш қўлда бажарилиши шарт. Чиқарувчи қувурлар жойлашган атрофда чиқариб ташловчи воситаларни масофадан ўчирувчи бошқарув пости ўрнатилиши шарт ёки кузатиш пости ва топшириш назорат жойи билан алоқада бўлиш бўйича самарали тизим мавжуд бўлиши шарт.
2.3.5. Таркибида нефть бўлган сувларни тўкиш қувурларини ёпиш арматураларида пломбалаш учун воситалар назарда тутилган бўлиши шарт.
2.3.6. Машина бўлинмасида пломбаланадиган танклар ва цистерналар ҳамда уларнинг ҳаво, ўлчов ва тўкиш қувурлари, тиқин қурилмаларининг жойлашиши кўрсатилган чизма осиб қўйилган бўлиши шарт.
Кемада нефть жараёнлари ва чиқинди ҳамда оқова сувлар бўйича жараёнларни қайд этиш китоби юритилиши шарт. Бундай китоб тикилган ва кемачилик инспектори ёки Дарё Регистри инспектори томонидан муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт. Тиқин қурилмасини пломбалашда, пломбаловчи шахс бу ҳақда нефть бўйича жараёнларни қайд этиш китобига пломба изи билан бирга ёзиб қўяди ва ўз муҳри билан тасдиқлайди. Сузувчи восита маъмурияти пломбанинг бутлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Оқова сувлардан ифлослантиришни олдини олиш учун кемалар жиҳозлари ва ускуналарига қўйиладиган талаблар
3.1. Умумий талаблар
Бортида 3 нафардан ортиқ одамга эга бўлган кемалар оқова сувларни тозалаш тизими ва оқова сувларни йиғувчи цистерналар билан, уларни келгусида қабул қилиш иншоотларига топшириш ва ушбу жараённи амалга ошириш учун стандарт тўкиш бирикмалари билан жиҳозланиши шарт (3.3.3.), бундан ташқари, кемалар оқова сувларни қайта ишлаш ускуналари билан ҳам жиҳозланиши мумкин.
3.2. Йиғувчи цистерналар
3.2.1. Регистрга, таркибида нефть мавжуд бўлган сувларни йиғиш учун мўлжалланган цистерналарнинг буюртмачи билан келишилган умумий сиғими миқдорининг ҳисоб-китоби тақдим этилиши шарт.
3.2.2. Йиғувчи цистерналар имкон қадар ташқи йиғиш тизими билан бажарилиши шарт, туби эса қабул қилиш қувури томонга нишаб бўлиши шарт. Цистерналар олиб-қўйиладиган бўлиши лозим.
3.2.3. Қуйиш қувурида тиқин мавжуд бўлмаган йиғувчи цистерналарнинг тубидан қуйи санитар приборигача сув устунининг 1,5 босимга тенг, бироқ сув устунидан 2,5 м.дан кам бўлмаган синов босими билан текширилиши шарт
3.2.4. Йиғувчи цистерналар қуйидагилар билан жиҳозланиши шарт:
кириш ва тозалаш учун гардиш;
тубидаги қолдиқларни юмшатиш тизими;
ювиш тизими;
ҳаво қувури;
руль рубкасига ёки марказий бошқарув постига цистернадаги суюқлик 80% га етганлигини кўрсатувчи ёруғлик ёки товуш берувчи қурилма;
— суюқлик сатҳини ўлчаш тизимлари.
3.2.5. Юмшатиш воситаси сифатида сув, буғ ва сиқилган ҳаво қўлланилиши мумкин. Юмшатиш ва ювиш тизимларини кеманинг бошқа тизимларига уланиши Регистрнинг махсус келишувига мувофиқ амалга оширилади.
3.2.6. Йиғувчи цистерналарнинг ҳаво қувурлари очиқ палубага чиқарилиши шарт ва уларнинг чиқувчи этаклари шу тарзда жойлашган бўлиши зарурки, ифлосланган ҳаво яшаш хоналарига кира олмаслиги шарт.
3.2.7. Совуқ ҳаво бўлиши мумкин бўлган жойларда ўрнатилган йиғув цистерналари иситиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
3.3. Ўтказиш, узатиш ва чиқариб ташлаш тизимлари
3.3.1. Тизимлар қурилмаси ва оқова сувларни бир жойдан бошқа жойга ўтказиш, узатиш ва чиқариб ташлаш ўтказувчи қувурларнинг жойлашуви Регистр қоидаларининг 1-боб VII «Тизимлар ва ўтказувчи қувурлар» қисми талабларига жавоб бериши шарт.
3.3.2. Оқова сувларни ўтказиш, узатиш ва чиқариб ташлаш тизимининг ўтказиш қувурлари ва арматураларининг гидравлик синовдан ўтказилиши Регистр қоидаларининг 14-боб VII «Тизимлар ва ўтказиш қувурлари» қисми талабларига жавоб бериши шарт.
3.3.3. Қабул қилувчи иншоотларга оқова сувларни узатиш тизимининг ўтказиш қувурлари бошқа узатувчи тизимлар таркибига кирувчи қувурлар билан уланмаслиги ва икки томон бортларига чиқарилиши шарт. Асосланган ҳолларда, Регистр ушбу ўтказиш қувурини фақат бир томон бортга чиқаришга рухсат бериши мумкин (3-илова).
Ушбу ўтказиш қувурларининг чиқариш кичик қувурлари шланглар улаш учун қулай жойларга ўрнатилиши, ажралиб турувчи ёзувга эга бўлиши ва расмда қайд этилган гардишли стандарт тўкиш уланмалари билан жиҳозланиши лозим. Стандарт тўкиш уланмасининг гардиши ички диаметри 100 мм. ташкил этувчи қувурлар учун мўлжалланган бўлиб, пўлатдан ёки ҳар жиҳатдан унга тенг бўлган кўндаланг ясси материалдан ясалади. Ушбу гардиш нефтга чидамли материалдан ясалган прокладка билан бирга 0,6 Мпа босимга мўлжалланган бўлади. Назарий жиҳатдан бортининг баландлиги 5 м. ёки ундан кам бўлган кемалар учун тўкиш бирикмасининг ички диаметри 38 мм бўлиши мумкин. Бириктириш талаб этиладиган узунликдаги 4 та 16 мм диаметрли болт ёрдамида амалга оширилади.
Қабул қилиш иншоотларига оқова сувларни узатиш чиқариш қувурлари тизими ҳамма ёғи берк гардишлар билан жиҳозланиши шарт.
Изоҳ. Стандарт тўкиш бирикмалари билан гардишларнинг бир-бирига мослигини таъминлаш учун, тегишли ўлчамдаги гардишларга эга ўтимли уловчи муфталардан фойдаланишга йўл қўйилади.
3.3.4. Оқова сувларни узатиш тизимлариги кема ёки қирғоқ насослари хизмат кўрсатиши шарт, захира воситаси сифатида эжектор ўрнатилишига йўл қўйилади. Бошқа мақсадга мўлжалланган кема насослари Дарё Регистри билан махсус келишувга мувофиқ чиқариб ташлаш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.
3.3.5. Оқова сувларни узатиш тизимининг узатувчи қувурлари, шунингдек, узатувчи шланглари борт ортидаги сув билан ювиш имкониятига эга бўлиши шарт; бунда, ювадиган сув қабул қилиш иншоотига ёхуд йиғувчи цистернага қайтарилиши шарт.
3.3.6. Оқова сувларни тўкиш қувурларини тиқин арматураларида пломбалаш учун воситалар назарда тутилган бўлиши шарт.
4. Чиқиндилардан ифлослантиришни олдини олиш учун кемалар жиҳозлари ва қурилмаларига қўйиладиган талаблар
4.1. Умумий талаблар
Кемалар чиқиндилар йиғувчи қурилмалар билан жиҳозланиши ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда, чиқиндиларни қайта ишлаш ёки ёқиш ускуналари билан жиҳозланиши шарт.
4.2. Чиқинди йиғиш учун қурилмалар
4.2.1. Чиқинди йиғувчи қурилмалар ечиб олинадиган ва ўрнатилган бўлиши мумкин.
4.2.2. Регистрга, чиқинди йиғувчи қурилмаларнинг буюртмачи билан келишилган умумий сиғими миқдорининг ҳисоб-китоби тақдим этилиши шарт.
4.2.3. Кема қобиғига ўрнатилган чиқинди йиғувчи қурилмалар пўлатдан ясалиши лозим. Ички юз томони текис, туби 30 градусдан кам бўлмаган миқдорда тушириш қурилмаси томон нишаб бўлиши шарт.
4.2.4. Ечиб олинадиган чиқинди йиғувчи қурилмаларнинг ички юзаси силлиқ бўлиши ва уларни кемаларга маҳкамлаш учун мўлжалланган мосламага эга бўлиши шарт.
4.2.5. Ечиб олинадиган чиқинди йиғувчи қурилмалар очиқ палубада ўрнатилиши ёки яшаш ва хизмат хоналаридан ажратилган алоҳида хоналарда ўрнатилиши шарт, бундай хоналар самарали шамоллатишга эга бўлишлари шарт.
4.2.6. Чиқинди йиғувчи қурилмалар чиқинди қабул қилиш учун мўлжалланган туйнукларнинг тиғиз ёпилишини таъминловчи қопқоқга эга бўлиши шарт.
4.2.7. Йиғилган чиқинди, келгусида чиқинди ташлаш жойларига ташиб олиб бориш учун қирғоқ қурилмаларига топширилиши шарт. Топшириш порт маълумотномаси билан расмийлаштирилиши ва чиқинди билан ишлаш китобига қайд этилиши шарт.
5. Мазкур қоидаларни амалда жорий этиш ва бажарилишини назорат қилиш тартиби
5.1. Амалда жорий этишдан аввал, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча кема эгалари ўзларининг сузувчи воситаларини мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ жиҳозлашлари шарт.
5.2. Мазкур қоидалар 2002 йилнинг январь ойидан амалга жорий этилсин. Белгиланган муддатда кема эгалари атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича жиҳозларни Регистр инспекциясига тақдим этишлари ва тегишли ҳужжат олишлари шарт. Бундай ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги, Регистр инспекциясига сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳнома ва классификация гувоҳномаларининг амал қилиш муддатларини тўхтатиш ҳуқуқини беради.
5.3. Назорат қилувчи органлар — кемачилик инспекцияси, дарё Регистри, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари мазкур қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича ўз функцияларини амалга ошириш учун сузувчи воситаларга тўсиқларсиз киритилиши шарт. Назорат қилувчи органлар инспекторларининг барча кўрсатмалари бажариш учун мажбурийдир.
5.4. Мазкур қоидаларнинг бузилиш ҳолати аниқланган тақдирда, назорат қилувчи шахс томонидан сузувчи восита капитани (шкипери) учун аниқ қоидабузарлик ҳолатини қайд этиб далолатнома тузилади ва қонунда белгиланган тартибда, жарима шаклида жазо чоралари кўрилади. Далолатнома нусхаси кема эгасига, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига йўналтирилади. Кема эгаси 15 кун муддатда қайд этилган ташкилотларга кўрилган чоралар ҳақида хабар бериши шарт.
1-ИЛОВА

1.4. Жадвал

Кўрикдан ўтказиш объекти

Кемаларнинг кўрикдан ўтказилиши

Ҳар йиллик

навбатдаги

1. Нефтдан ифлослантиришни олдини олишга мўлжалланган жиҳозлар ва қурилмалар
1.1. Тозалаш ускунаси Р1‎ ОР1МЕ‎
1.2. чиқариладиганлар таркибида нефт мавжудлиги 10 мг/л дан ортиқ эканлиги белгисини кўрсатиш прибори ва чиқарилишларни автоматик тарзда тўхтатишга мўлжалланган прибор Р‎ ОМР‎
1.3.Йиғувчи танклар О‎ ОНРЕ‎
2. Оқова сувлардан ифлослантиришни олдини олишга мўлжалланган жиҳозлар ва қурилмалар
2.1. оқова сувларни тозалашга мўлжалланган ускуна Р2‎ ОМНР2Е‎
2.2. Йиғувчи ускуналар О‎ ОНРЕ‎
3. Чиқиндилардан ифлослантиришни олдини олишга мўлжалланган жиҳозлар ва қурилмалар
3.1. Инсинератор Р‎ ОНРЕ‎
3.2. Чиқиндиларни қайта ишлашга мўлжалланган ускуна Р‎ Р‎
3.3. Чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган ускуна С‎ С‎
1 Назорат воситалари ёрдамида кўрсаткичларнинг тўғрилиги текширилади ёки тан олинган лабораторияларда солиштирилган таҳлиллар натижалари тақдим этилади.
‎2 Тан олинган лабораторияларда солиштирилган таҳлиллар натижалари тақдим этилади.
Шартли белгилар:
‎О — зарур ҳолларда кириш, очиш ва қисмларга ажратишини таъминлаган ҳолда, кўрикдан ўтказиш; ‎‎

С — Ташқи кўрикдан ўтказиш;
М — емирилиш, тирқишлар, изоляция қаршиликлари ва бошқаларни ўлчаш; ‎
Н — босим билан текшириш (гидравлик, пневматик); ‎
Р — механизмлар, жиҳозлар ва қурилмаларни ишлаш жараёнида текшириш ва уларнинг ташқи кўриги; ‎
Е — Амалдаги ҳужжатларнинг мавжудлиги ва/ёки тегишли ваколатли органлар томонидан назорат приборларининг текширилиши лозим бўладиган бўлса, текширилганлиги тўғрисида тамға.
2-ИЛОВА
2.3.3.-бандга расм
3-ИЛОВА
3.3.3.-бандга расм
4-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ


Дарё кемачилиги Регистри


‎7.1.4‎‎

НЕФТЬ, ОҚОВА СУВЛАР ВА ЧИҚИНДИЛАРДАН ИФЛОСЛАНТИРИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
‎ГУВОҲНОМА

Халқаро қатновларни амалга оширмайдиган кемалар учун

Дарё кемачилиги Регистри томонидан кемалардан ифлослантиришнинг олдини олиш Қоидалари талабларига мувофиқ берилди
Кема номи ва тури ______________________ Регистр рақами_________________________
Ҳисобда туриш порти ____________________ Қурилган санаси _______________________‎
Умумий сиғими________________________ Число людей ___________________________ ‎
Ҳақиқатдан кемада қуйидагилар мавжуд:

А. НЕФТДАН ИФЛОСЛАНТИРИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ.

1. Йиғувчи танк (танклар) умумий сиғими ________________ м3 таркибида нефть мавжуд

‎бўлган барча аралашмаларни бортда сақлаш учун

2. Нефть қолдиқлар (тубида қолганлари) учун танки (танклари) умумий сиғими __________м3
3. Таркибида нефть мавжуд бўлган аралашмаларни қабул қилиш иншоотига узатиш учун мўлжалланган, стандарт тўкиш уланмаси билан жиҳозланган ўтказувчи қувур
‎Фақат нефть қуюлувчи кема учун:
4. Тиндириш учун мўлжалланган танк (танклар) сиғими _____________________________ м3

Б. ОҚОВА СУВЛАРДАН ИФЛОСЛАНТИРИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ.

1. Йиғувчи танк (танклар) умумий сиғими _________________________ м3 оқова сувларни

‎бортда сақлаш учун

2. Оқова сувларни қабул қилиш иншоотларига узатиш учун мўлжалланган, стандарт бирикма билан жиҳозланган ўтказувчи қувур

В. ЧИҚИНДИЛАРДАН ИФЛОСЛАНТИРИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ.

1. Чиқиндиларни йиғувчи ускуна
Сиғими____________________________ м3 Ишлаб чиқарувчи______________________‎

Кема кемалардан ифлослантиришнинг олдини олиш Қоидалари талабларига мувофиқ жиҳозланган.

Қайд этилган тизимлар, жиҳозлар ва ускуналар ҳолати қониқарли ва кема Қоидалар талабларига жавоб беради.

Изоҳ: ______________________________________________________________________ ‎
___________________________________________________________________________ ‎
___________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________ ‎
___________________________________________________________________________ ‎