Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.04.2002
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 24 майда 496-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1122, 15.04.2002 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 3, 7 ва 51-моддаларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. 1998 йил 8 октябрда 496-рақам билан давлат рўйхатига олинган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомнинг 8.5-банди чиқариб ташлансин;
8.6—8.19-бандлар тегишли равишда 8.5—8.18-бандлар деб ҳисоблансин.
2. Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти (К.М.Умаров)га 10 кун муддатда ушбу ўзгартиришларни Республика Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш юклатилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш раис ўринбосари М.Р. Жумагалдиев зиммасига юклатилсин.
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 14 май,
11/5-сон