Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
3. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни 16 та янги комплекс модуллар сотиб олсин ва 1994 йилда илгари харид қилинган 16 модулни экиш материали, кимёвий препаратлар ва эҳтиёт қисмлар билан бутласин, 1-иловага* мувофиқ уларнинг республика хўжаликларига ўз вақтида берилишини таъминласин;
картошка етиштириш комплекс технологиясининг 16 та янги модули олиниши ва илгари харид қилинган 16 модулнинг экиш материали, кимёвий препаратлар ва эҳтиёт қисмлар билан бутланиши 2-иловага* мувофиқ;
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни билан келишган ҳолда кредитга хизмат кўрсатиш ва уни тўлаш учун 4-иловага* мувофиқ модуллар юбориладиган вилоятлар хўжаликлари ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ҳисобидан пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилиш прогнозига 1994 йилда — 2,04 минг тонна пахта толасини, 1995 йил прогнозига — 1994 йил ҳосилидан 14,74 минг тонна ва 1995 йил ҳосилидан 4,34 минг тонна пахта толасини қўшимча равишда киритсин.
9. Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни 5 кун муддатда картошканинг навли уруғлигини етиштириш бўйича Голландия фермасини ташкил этиш учун 300 га ерни узоқ муддатли ижарага олишга «АЕС» фирмаси билан Оҳангарон туманидаги «Ўзбекистон» жамоа хўжалиги ўртасида тузилган шартномани белгиланган тартибда расмийлаштирсинлар. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни Голландия фирмаси томонидан етиштирилган картошканинг навли уруғини 5-иловага* мувофиқ ҳар йили сотиб олишга «АЕС» фирмаси билан контракт тузсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)