Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 2 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 28 августда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирокига, шунингдек ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишга тааллуқли процессуал нормалар янада аниқлаштирилишини тақозо этмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Ушбу Қонун прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда ёки прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда иштирок этиши мумкин. Прокурор бошқа шахсларнинг аризаси билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас.
Прокурор давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин»;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 383-модданинг иккинчи қисми «прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 387-модданинг тўртинчи қисми «мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади» деган сўзлардан кейин «бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 406-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кассация протести протест келтирган прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган бўлиши керак»;
5) 407-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Прокурорнинг иштирокисиз кўрилган иш бўйича кассация протестига ушбу Кодекс 403-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мазкур протестни келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно».
6) 4071-модданинг матни «прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлардан кейин «ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисмининг учинчи хатбошиси «прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 4198-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича тафтиш тартибидаги протестга ушбу Кодекс 4194-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг протест келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно»;
9) 41914-модданинг иккинчи қисми «прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлардан кейин «ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Прокурор ўзининг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этиши мумкин.
Прокурор бошқа шахсларнинг аризаси билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ишлар мустасно»;
тўртинчи — еттинчи қисмлари тегишинча бешинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 170-модданинг учинчи қисмидаги «учинчи шахслар» деган сўзлар «ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 259-модданинг иккинчи қисми «прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 265-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Апелляция протестига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция протестининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича ушбу Кодекс 259-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаатларининг кўчирма нусхаси илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно»;
5) 269-модда биринчи қисмининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11) апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни ушбу Кодекснинг 263-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки апелляция шикоятига ушбу Кодекс 265-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича келтирилган протестга тарафнинг мурожаати кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно»;
6) 282-модданинг иккинчи қисми «иш бўйича прокурор иштирок этган бўлса» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 288-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кассация протестига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация протести ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича ушбу Кодекс 282-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаатларининг кўчирма нусхалари илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно»;
8) 2881-модданинг матни «прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлардан кейин «ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 292-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) кассация шикоятининг (протестининг) шаклига ва мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 286-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки кассация шикоятига (протестига) ушбу Кодекс 288-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга ушбу Кодекс 282-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно»;
биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисмининг учинчи хатбошиси «прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
11) 313-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тафтиш тартибидаги протестга ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга протест ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахсларнинг мурожаати кўчирма нусхалари илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно»;
12) 317-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 311-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 313-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно»;
13) 318-модданинг иккинчи қисми «прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлардан кейин «ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 787-модда, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 269-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1009-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 148-модданинг учинчи қисмидаги «учинчи шахслар» деган сўзлар «ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2301-модданинг матни «прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлардан кейин «ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 249-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси «прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича» деган сўзлардан кейин «ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 260-модданинг иккинчи қисми «прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлардан кейин «ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 сентябрь,
ЎРҚ-968-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)