Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 11 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 28 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2024 йил 28 августда маъқулланган
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглигига, шунингдек давлат хизматига киришда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигига ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигига тааллуқли бир қатор нормалар мустаҳкамланган.
Шу билан бирга амалдаги қонун ҳужжатларини янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига мувофиқлаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган, оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан, шунингдек қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлашга, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишда, шу жумладан ишга қабул қилишда тенг имкониятларни таъминлашга, шунингдек оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда, № 10, 674-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, № 12, 1194-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 5, 316-модда, № 10, 794-модда) 4-моддасининг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 5-модданинг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 141-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда) 16-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар) 272-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий мавқеи, ирқи, миллати, тили, дини ва эътиқодидан» деган сўзлар «ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда; 2010 йил, № 5, 177-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 265, 267-моддалар, № 9, 589, 592-моддалар; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 797-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда) 13-моддасининг иккинчи қисмидаги «динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги 392-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августда қабул қилинган 669-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 8, 385-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 2, 109-модда) 19-моддасининг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 472-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-502-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 678-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 2, 82-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) 13-моддасининг биринчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги 541-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январда қабул қилинган ЎРҚ-78-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 1, 4-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 2, 105-модда) 5-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
биринчи қисмдаги «эркиндир» деган сўз «эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмнинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини, оммавий ахборот воситаларининг мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 721-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 641-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 8, 787-модда) 1-моддасининг биринчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 3, 166-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) 18-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли»;
иккинчи — бешинчи қисмлар тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги 166-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 14-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; 2019 йил, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-298-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 251-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда) 7-моддасининг тўртинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-378-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-445-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 509-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 16-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ЎРҚ-406-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 271-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 5-модда) 22-моддасининг учинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 588, 591-моддалар, № 10, 674-модда, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 8-модданинг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 25-модданинг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги ЎРҚ-427-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 135-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 9, 904-модда) 19-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, №12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда) 8-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 7-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 787-модда, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 269-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1009-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда) 9-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги ЎРҚ-499-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 675-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 213-модда; 2023 йил, № 5, 316-модда) 7-моддасининг биринчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги ЎРҚ-610-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 3, 201-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 523-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда) 4-моддасининг тўртинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 9, 538-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 101-модда) 5-моддасининг биринчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги ЎРҚ-647-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 11, 653-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда, № 11, 923, 924-моддалар) 6-моддасининг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги ЎРҚ-692-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 6, 519-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда) 5-моддасининг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 6 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-700-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 660-модда) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги ЎРҚ-703-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 663-модда; 2024 йил, № 2, 117-модда) 11-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ҳамда ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июнда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги ЎРҚ-776-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 6, 571-модда; 2024 йил, № 2, 108-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 5-модданинг учинчи хатбошисидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 16-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августда қабул қилинган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 8, 789-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 10-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 29-модданинг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
1) 4-модданинг иккинчи қисми «ижтимоий келиб чиқиши» деган сўзлардан кейин «қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 119-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «яқин» деган сўз чиқариб ташлансин.
30-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
31-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
32-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 сентябрь,
ЎРҚ-963-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)