Ҳужжат 21.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

1.

Т.К. Кузиев

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси

2.

И.Ш. Юсупов

«Маданий мерос объектлари реставрацияси» дирекциясининг Қашқадарё вилояти реставрация маркази директори, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Ш.Р. Пидаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори, тарих фанлари номзоди, тарихчи-археолог

4.

М.М. Саидов

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти директори

5.

Ф.Ҳ. Усмонов

«Маданий мерос илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси Муҳандислик-конструкторлик бўлими бошлиги, лойиҳа бош конструктори

6.

М.Н. Мумин-Ахунова

«Маданий мерос илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси Фарғона водийси бўйича лойиҳалаш бўлими бошлиги, бош архитектор лойиҳачи

7.

Х.Т. Султонов

«Маданий мерос илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси Шаҳарсозлик, археология ва архитектура тарихи бўлими бошлиғи, археолог

8.

Б.К. Рахманов

Тошкент архитектура-қурилиш университети Қурилиш муҳандислиги технологияси кафедраси доценти

9.

А.Э. Куранов

«ARCHISAD ENGINEERING AND DESIGN» масъулияти чекланган жамияти бош архитектори

35. Кенгашда мурожаатлар ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқилади.
 LexUZ шарҳи

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

(юридик ёки жисмоний шахс)

1. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик) автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ААТ) орқали қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилади:

моддий маданий мерос объектини давлат кадастрига белгиланган тартибда киритиш ва чиқариш;

моддий маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш;

аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатлари;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишлари, асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказишга оид лойиҳалар;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ҳамда тарихий-маданий қийматига кўра ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда (объектларда) қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ва тарихий-маданий қийматга эга бўлмаган бино ва иншоотларни бузиш ишлари ва ердан фойдаланиш лойиҳалари.

1. Заруратга кўра

2. Мурожаатни кўриб чиқиш ва тегишли хулоса бериш учун зарур тўловларни амалга оширади.

2. Мурожаат қилган куннинг ўзида

2-босқич

Агентлик

Мурожаат келиб тушганидан кейин Агентликнинг Илмий-эксперт кенгаши (кейинги ўринларда — Илмий-эксперт кенгаши) котиби аризани ААТ орқали тегишлилиги бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгашларига юборади.

1 иш куни ичида

3-босқич

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари

1. Ҳудудий бошқарма ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши ариза келиб тушганидан кейин лойиҳаолди, лойиҳа-смета ҳужжатларини ва объектни жойига чиққан ҳолда ўрганади, тақдим этилган лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларида хато-камчиликлар аниқланган тақдирда эса, уларни бартараф этишда маслаҳат ҳамда амалий ёрдам кўрсатади.

2. Ўрганиш натижаси юзасидан ўз хулосасини Илмий-эксперт кенгашига юборади.

Ариза келиб тушгандан бошлаб 7 иш куни ичида

(қушимча ўрганиш талаб этилганда 14 иш кунигача)

4-босқич

Илмий-эксперт кенгаши

1. Ҳудудий бошқарманинг Илмий-маслаҳат кенгаши хулосасини пухта ўрганиб чиқади.

2. Аризада кўрсатилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилади (хулоса беради).

Ҳудудий бошқарманинг илмий-маслаҳат кенгаши хулосаси келиб тушгандан бошлаб 7 иш куни ичида

(қушимча ўрганиш талаб этилганда 14 иш кунигача)

5-босқич

Илмий-эксперт кенгаши котиби

Қабул қилинган қарорни ариза берувчига ААТ орқали электрон шаклда ёки ариза берувчининг талабига кўра қоғоз шаклида почта орқали юборади.

Қарор қабул қилингандан бошлаб 1 иш куни ичида