Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич «Е-патруль» тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ҳамда барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати (кейинги ўринларда — патруль-пост хизмати) ходимларининг фаолияти «бодикамера»дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)
в) «Е-патруль» тизими ва техникалари, «бодикамера»лар ва планшетлар созлиги, электрон ахборот тизимлари ва дастурий таъминотнинг хавфсизлигини ҳамда доимий янгиланиб борилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, «Е-патруль» тизими фаолиятини рақамлаштириш учун зарур компьютер техникалари ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 22 июль,
399-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/399/0658-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон; 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)