Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) 1-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 сентябрдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини такомиллаштириш, пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 18 мартдаги 146-сон қарорнинг 10-банди;