LexUZ шарҳи
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 4972-моддасига мувофиқ, апелляция тартибида иш юритиш маҳкум, оқланган шахс, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, улар вакилларининг шикояти, шунингдек, прокурор ва унинг ўринбосари протести бўйича қўзғатилади.
Апелляция тартибида иш юритиш ЖПК 4972-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, ҳукмнинг ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга бошқа шахслар томонидан ҳам қўзғатилиши мумкин. Улар жумласига қонунда белгиланган тартибда процесснинг у ёки бу иштирокчиси сифатида эътироф этилмаган, бироқ ўзининг ҳақиқий ҳолатига кўра, суд ҳимоясига муҳтож бўлган шахслар (гаров берувчи, мулки хатланган шахс ва бошқалар) киради.
Бевосита апелляция инстанцияси судига берилган шикоят (протест) ЖПК 4976-моддаси талабларини бажариш учун ҳукм чиқарган судга юборилиши керак.
6. ЖПК 4978-моддасида апелляция шикояти (протести)нинг мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги туфайли, биринчи инстанция суди шикоят (протест) берувчи шахс томонидан уларга риоя этилганлигини текшириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жиноят процесси иштирокчисининг ўз шикояти (протести)га ўзгартириш киритиш ҳуқуқи апелляция инстанцияси суди мажлиси бошлангунга қадар амалга оширилиши мумкин. Бироқ, ЖПК 4979-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, апелляция шикояти (протести) важларини маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган томонга фақат суд қарори устидан шикоят (протест) бериш учун белгиланган муддатда ўзгартирилишига йўл қўйилади.
ЖПК 4974-моддасида белгиланган муддатлар ўтгандан сўнг берилган, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилмайди, шу жумладан, ўтказиб юборилган апелляция шикояти (протести) бериш муддати тиклангандан сўнг берилган бундай талаблар.
9. ЖПК 49710-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти (протести) берган шахс ўз шикояти (протести)ни, маҳкум эса, ҳимоячиси берган шикоятни ҳам қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқи юқори турувчи прокурорга ҳам тегишли.
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 4977-моддаси иккинчи қисми талабларининг бажарилиши процесс иштирокчилари ҳуқуқларининг таъминланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан апелляция инстанцияси суди ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш пайтида қуйидагиларни текшириши шарт:
12. ЖПК 49716-моддаси биринчи қисмида апелляция суди мажлисида иштирок этиши шарт бўлган тарафлар назарда тутилган. Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ҳар бир иш бўйича уларни суд мажлиси жойи, санаси ва вақти тўғрисида олдиндан хабардор этиш чораларини кўриши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖПК 49717-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судида жиноят иши биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича, ЖПК 552-бобида назарда тутилган қоидалар инобатга олинган ҳолда, кўрилади.
15. ЖПК 49725-моддасига мувофиқ, суд жиноят ишини апелляция тартибида кўришда апелляция шикояти, протести важлари билан чегараланмасдан, суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини барча маҳкумларга, шу жумладан, апелляция шикояти бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят, протест берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади. Бироқ, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашувига олиб келса, прокурор протести ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг шикояти бўлмаган ҳолларда, суд шикоят (протест)да келтирилган важлар доирасидан четга чиқишга, шунингдек, апелляция шикояти бермаган маҳкумлар (оқланган шахслар)га нисбатан ишни кўришга ҳақли эмас (ЖПК 49729-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари).
ЖПК 49725-моддасига мувофиқ, қўшимча материаллар суд томонидан тергов органларига муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида топшириқ бериш йўли билан ҳам олиниши мумкин. Бу ҳақда апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради, ишнинг муҳокамаси эса кейинга қолдирилади.
17. Апелляция инстанцияси судида тарафлар музокаралари ЖПК 449-моддаси қоидаларига мувофиқ ўтказилади, бироқ бунда шикоят (протест) берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
19. ЖПК 49729-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди жазони кучайтиришга, шунингдек, унга эълон қилинган айблов доирасида оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга фақат шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят берилган ёхуд прокурор томонидан протест билдирилган ҳоллардагина ҳақли.
Агар жиноят ишини апелляция тартибида кўриш чоғида ЖПК 416-моддаси иккинчи — бешинчи қисмларида, ЖПК 417-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланса, суд прокурорнинг, жабрланувчининг, унинг вакилининг, маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг илтимосномасига кўра, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш ёки бошқа шахсни иш бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқаради ва унинг ижросини айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ижро муддатини бир ойгача доирада кўрсатган ҳолда топширади. Бунда кўрилаётган жиноят иши суднинг иш юритувида қолади.
Бундай илтимоснома киритилмаган, суднинг ажрими ЖПК 416, 417-моддаларида белгиланган муддатда бажарилмаган, прокурорнинг айбловга қўшимча киритиш ёки янги шахсни ишда айбланувчи сифатида иштирок этиш учун жалб этиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосаси келиб тушган ҳолда, апелляция инстанцияси суди суд муҳокамасини эълон қилинган айблов доирасида ва жиноят ишида мавжуд бўлган далиллар асосида давом эттиради.
20. Қандайдир сабабга кўра, айрим маҳкумларга нисбатан қонунда белгиланган муддатда берилган апелляция шикояти (протести) бошқа маҳкумларга нисбатан иш кўрилгандан сўнг келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ЖПК 4975-моддаси тартибида тикланса ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция шикояти шу маҳкумга нисбатан процесснинг бошқа иштирокчиси томонидан берилган шикоят (протест) кўрилгандан сўнг келиб тушса, апелляция инстанцияси суди ЖПК 49735-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилиши керак.
21. Апелляция инстанцияси суди, агар чиқарилган ҳукм ЖПК 455-моддаси талабларига мувофиқ эканлигини аниқласа, уни ўзгаришсиз қолдиради.
ЖПК 533-моддаси биринчи қисми 3-бандида кўрсатилган асос мавжуд бўлганда, ҳукмнинг ижросини кечиктиришга;
22. ЖПК 49719-моддасида ҳукм бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун бир хил асослар белгиланган бўлиб, апелляция инстанцияси суди, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, бу асосларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин.
суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) нормалари нотўғри қўлланилган бўлиб, бироқ апелляция инстанцияси суди бу хатони маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда тузатиши мумкин бўлса;
ЖК 70 — 72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, маҳкумни жазодан озод қилишга;
маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда ЖК 59 ёки 60-моддасини қўллаб, жазо миқдорини ўзгартиришга;
24. Асосий жазо енгиллаштирилганда, шу жумладан, ЖК 57-моддаси қўлланилганда ҳам, апелляция инстанцияси суди ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш ҳақидаги қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
25. ЖПК 49729-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмишини ЖК бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификация қилганда, апелляция инстанцияси суди ҳукмга тегишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли.
26. Биринчи инстанция суди томонидан жазоларни қоплаш принципи (ЖК 59-моддаси иккинчи қисми) нотўғри қўлланилганлиги аниқланганда, апелляция инстанцияси суди жазоларни қўшиш принципига ўтиши мумкин. Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
28. Жиноят-процессуал қонуни нормаларининг ҳукм сўзсиз бекор қилинишига сабаб бўладиган даражада жиддий бузилиши тушунчаси ЖПК 49722-моддасида кўрсатилган. Бундай қонун бузилишини аниқлаганда, апелляция инстанцияси суди жиноят иши кимнинг шикояти (протести)га кўра кўрилаётганлигидан қатъий назар, йўл қўйилган қонун бузилиши дахл этган барча маҳкумларга нисбатан ҳукмни бекор қилиши шарт.
30. Агар амнистия акти биринчи инстанция суди томонидан қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан қўлланилган бўлса, апелляция инстанцияси суди, жабрланувчи ёки унинг вакилининг шикояти ёки прокурор протести бўлган тақдирда, ҳукмни бекор қилади ва янги ҳукм чиқариш орқали амнистия актини қўлламаган ҳолда янги жазо тайинлайди (ЖПК 49729-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари). Агар апелляция инстанцияси суди амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда тайинланган жазо амнистия акти қўлланилмаган ҳолда ҳам маҳкум учун етарли деб топса, у ҳукмдан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, ҳукмда амнистия акти қўлланилган ҳолда тайинланган жазони қолдиришга ҳақли.
5) ЖПК 416-моддаси ўн иккинчи қисмида ёки 417-моддаси еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, айблов ҳукмини бекор қилиш ва ишни биринчи инстанция судига юборишга.
Ушбу банднинг 1 — 3-кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда апелляция инстанцияси суди апелляция ҳукмини чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар марҳумнинг яқин қариндошларидан бирортаси жиноят иши ЖПК 84-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан тугатилишига эътироз билдирса, жиноят ишини юритиш умумий тартибда олиб борилади.
Иш тугатилганда ашёвий далиллар тақдири ҳақидаги масала ЖПК 211-моддасига мувофиқ, уларнинг тегишлилиги тўғрисида низо келиб чиққанда эса — фуқаролик иш юритув тартибида кўрилиши мумкин. Марҳумнинг ҳаракатлари билан етказилган зарарни ундириш масаласи ҳам жабрланувчи ёки прокурор томонидан марҳумнинг ворисларига ёки унинг мулкини бошқариш ҳуқуқини ўзига олган шахсга нисбатан қўзғатилган даъво бўйича фуқаролик иш юритув тартибида кўрилади.
36. Апелляция инстанцияси судининг ҳукми ва ажрими ЖПК 49731-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши, жумладан, унда апелляция шикояти (протести)да келтирилган ҳар бир важ муҳокама этилиб, унинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан хулосалар баён этилиши шарт.
37. ЖПК 298-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов юритилган ёки суд муҳокамаси вақтида қонун бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, апелляция инстанцияси суди хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли орган ёки мансабдор шахснинг эътиборини бунга жалб этиши мумкин.