Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
буйруғи
«Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2953-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 118-сон «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 17-мҳ-сон «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2953, 2017 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1204-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.Х. НАБИЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 октябрь,
10-мҳ-сон
Келишилди:
«Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р.С. НИЯЗОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 сентябрь
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 08 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2020 й., 10/20/2953-1/1408-сон)