|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.04.2023
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2379-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3411, 11.01.2023 й.) асосан 2023 йил 14 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2379, 2012 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банд учинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «йиғимларни» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 март,
5/10-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 10/20/2379-4/0354-сон)