Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.04.1998
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ БОШ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 мартдаги 88-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги «т» кичик банди билан тўлдирилсин:
«т) божхона декларациялар ва битишувлар паспорти асосидаги экспорт-импорт контрактлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармасига ўз вақтида ва тўлиқ бериш»
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 16 сентябрь,
319-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 9-сон, 25-модда)