Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК) деб юритилади) янги таҳрирда қабул қилинганлиги, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди томонидан ажримлар чиқаришда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, фуқаролик иши бўйича биринчи инстанция судининг ажрими иш мазмунан ҳал қилинмайдиган суд ҳужжати ҳисобланади (ФПК 6-моддасининг бешинчи қисми). Шу билан бирга, фуқаролик ишини кўришда вужудга келадиган масалалар бўйича ажримларнинг ўз вақтида ва тўғри чиқарилиши, уни белгилангандек суд муҳокамасига тайёрлаш, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини амалга ошириш, қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарори қабул қилишга ёрдам беради.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Биринчи инстанция судининг ажримларини чиқариш, мазмуни ва ижро этишни тартибга солувчи умумий қоидалари ФПК 24-бобида назарда тутилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарорига асосан ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарорига асосан қирқинчи-қирқ биринчи хатбошилари билан тўлдирилган)
4. Суд ФПК 271-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш бўйича (учинчи шахслар, тарафлар вакилларини ишга жалб қилиш ёки киришиши, гувоҳларни чақириш, суд муҳокамасини кейинга қолдириш, далилларни текшириш тартибини белгилаш, далилларни талаб қилиб олиш ёки ишга қўшиб қўйиш ва бошқалар) маслаҳатхонасига кирмасдан жойида ажрим чиқаришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
7. ФПК 272-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан жойида чиқариладиган ажрим низо предмети ва муҳокама этилаётган масаланинг моҳияти, қонун нормаларига асослар ва ҳаволалар, суднинг асослантирувчи хулосалари ва ҳал этилаётган масала бўйича суднинг хулосалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши ва дарҳол эълон қилиниши лозим.
8. Алоҳида суд ҳужжати кўринишида чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхаси тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга, шунингдек у дахлдор бўлган ўзга шахсларга ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади (ФПК 273-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК билан алоҳида масалалар бўйича ажримлар мазмунига нисбатан қўшимча талаблар белгиланган (ФПК 95, 96, 103, 122, 125, 144, 167, 168, 181, 194, 226, 2792, 2794, 353, 358-моддалари).
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Масалан, ФПК 95-моддасининг учинчи қисми талабларига мувофиқ экспертиза тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажримида қандай масалалар бўйича экспертларнинг хулосаси талаб қилинаётганлиги ва экспертиза ўтказиш кимга топширилаётганлиги кўрсатилган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Арз қилинган талаб фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли аризани қабул қилиш рад қилинганда (ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-банди) ажримда аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклиги кўрсатилиши шарт.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш ҳақидаги ажрим ФПК 195-моддасида назарда тутилган ҳаволани, бунга асосни, ажрим устидан шикоят қилиш муддати ва тартибини, шунингдек аризачига йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг судга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини ўз ичига олиши лозим.
10. Судлар иш бўйича иш юритиш тамомланадиган (аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш ҳақидаги) ажримлар чиқаришда, ФПК 122 ва 124-моддаларида назарда тутилган аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланишини назарда тутишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
ФПК 122-моддасининг 7-бандида назарда тутилган асос бўйича аризани кўрмасдан қолдиришда суд ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этиш ҳуқуқини тушунтириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Судларга тушунтирилсинки, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси талабларига мувофиқ:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
12. Шуни назарда тутиш лозимки, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг мавжудлиги, аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш (ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 2-банди) ёхуд иш юритишни тугатиш (ФПК 124-моддасининг 2-банди) учун сўзсиз асос ҳисобланади.
13. Судларнинг эътибори, ФПК 275-моддасида назарда тутилган суднинг хусусий ажрим чиқариш ҳуқуқи, суднинг давлат органининг ёки бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, ишни кўриш чоғида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишига нисбатан муносабат билдириш воситаси эканлигига қаратилсин. Хусусий ажрим кўрилаётган ҳуқуқий муносабат предмети доирасидан четга чиқадиган масала бўйича суд томонидан чиқарилади.
Ишни кўришда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган ҳолда, суд бу ҳақда алоҳида процессуал ҳужжат чиқармасдан, прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабарнома юбориш билан чекланади (ФПК 275-моддасининг бешинчи қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарорига асосан йигирма олти ва йигирма еттинчи хатбошилари билан тўлдирилган)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
2016 йил 29 июлдаги «Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш билан боғлиқ процессуал нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 12-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.