Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
буйруғи
Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2614-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 14 августдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 2614, 2014 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 478-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларининг 1-бобидаги «Мактабгача таълим муассасаларининг» ва «Мактабгача таълим муассасасининг» деган сўзлар тегишлича «Мактабгача таълим ташкилотларининг» ва «Мактабгача таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. НАБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 июль,
6-мҳ-сон
Келишилган:
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
2019 йил 24 июль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/2614-1/3515-сон)