Ҳужжат 19.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
3. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари ва ўз уставига амал қиладилар.
24. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3727-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ишчи гуруҳ давлат театрларининг тоифасини мазкур Низомга иловадаги Давлат театрлари тоифасини белгилаш мезонлари ва уларни баҳолашнинг балли рейтингига мувофиқ белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Мезонлар

Кўрсаткичлар

Баллар

МАКСИМАЛ БАЛЛ

24

1.

Йил давомида саҳналаштирилган янги спектакллар сони

4 ва ундан ортиқ

3

3 та

2

2 та

1

2.

Театрнинг жорий репертуаридаги спектакллари сони

25 ва ундан ортиқ

3

16 — 24 та

2

10 — 15 та

1

3.

Йил давомида намойиш этилган спектакллар сони

240 ва ундан ортиқ

3

180 — 239 та

2

камида 100 та

1

4.

Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик)

70 ва ундан ортиқ

3

60 — 69

2

камида 50

1

5.

Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) театр умумий йиллик харажатларидаги улуши

15% ва ундан ортиқ

3

10%

2

камида 5%

1

6.

Халқаро ва республика миқёсидаги мавқеи

республикада 6 ва ундан ортиқ гастроль,хорижий давлатларга 2 ва ундан ортиқ гастроль

3

республикада 3 — 5 та гастроль, хорижий давлатларга 1 та гастроль

2

республикада камида 2 та гастроль

1

7.

Ўз биноси ва доимий ҳаракатдаги стационар майдони мавжудлиги

3

8.

Театрнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг ҳолати (фоизда)

80 — 100 % янгилаб бориш

3

60 — 70 % янгилаб бориш

2

камида 40 % янгилаб бориш

1

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Давлат театрлари

Давлат театрлари томонидан давлат буюртмасини олиш учун тегишли ҳужжатлар ва саҳна асарларини Ишчи органга тақдим этади.

Ташаббусга кўра


2-босқич

Ишчи орган

Саҳна асарининг давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб беришини ўрганади, агар талабларга жавоб бермаса қайтаради.

уч иш куни мобайнида


Саҳна асарини кўриб чиқади, ўрганиб чиқилган саҳна асарларнинг хулосаларини тайёрлайди ва давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш учун тавсия этади.

20 кун


3-босқич

Ишчи орган

Хулоса ҳақида саҳна асарини тақдим этган давлат театрларини хабардор қилади.

хулосалар тайёрланган кун


Ижобий деб топилган саҳна асарларини давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш бўйича хулосаларни тақдим этади.

уч иш куни мобайнида


4-босқич

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Тақдим этилган хулосага асосан давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарини саҳналаштириш учун зарур маблағ ажратиш бўйича тегишли қарор қабул қилади.

10 кун