|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.12.2019
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2546-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/9-сон (рўйхат рақами 2546, 2013 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 711-модда) билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 декабрь,
39/8-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2546-2/2478-сон)